Бугунги кунда ўзини-ўзи банд қилган ҳолда ўз шахсий автомашинасида аҳолига пуллик техник хизмат кўрсатиш истагида бўлган фуқароларимиз ҳам талайгина. Шу боисдан ушбу масалада кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида “Такси” фаолияти тўғрисида маълумот беришни лозим топдик.
2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташувчилар ўзини-ўзи банд қилишлари мумкин.
Ўзини-ўзи банд қилган шахслар томонидан йўловчилар ташиш фаолияти Лицензия варақасига асосан амалга оширилади. Лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.
Лицензия варақаси учун давлат божи йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (300 минг сўм) миқдорида ундирилади. Лицензия варақасида фаолият ҳудуди акс эттирилади.
Ўзини-ўзи банд қилган ташувчилар бир йилда бир маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт. Ушбу фаолият билан шуғулланувчилар автомобилнинг том қисмида “TAХI” белгиси ўрнатилган бўлиши лозим.
Зохид ОЧИЛОВ,
туман ДСИ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи.