Чўянтепа маҳалласига қарашли Мўғол қишлоғидан Авлиё Парпи маҳалласи ҳудуди орқали Хўжамазгил маҳалла фуқаролар йиғини томон чамаси ўн километрча бўлган йўлда ўнлаб “сунъий кўл”лардан ўтиб боришингизга тўғри келади. Бу йўл бир неча йиллардан буён таъмирталаб, ўйдим-чуқурларнинг шунчалик кўплигидан уларнинг саноғига ҳам етишнинг имкони йўқ. Бу ҳолат шу йўлдан ўтувчи йўловчилар ва қатновчи автомобиль транспорти ҳайдовчиларининг ҳам асабига теккан. Яқин кунларда ушбу ўйдим-чуқур йўлларни таъмирлаб, сунъий кўлларни бартараф қиладиганлар топилармикан? Бу ҳақда соҳа мутахассислари нима дейишаркин?
Тўлқин ШЕРБОЕВ.