Яқинда туман ҳокимлиги биносининг мажлислар залида фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж. Файзуллаев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сонли Фармони ва 2022 йил 2 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146-сон Қарори ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар фаоллари, фуқаролар йиғини вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда сўзга чиққан суд раиси Ж.Файзуллаев Фармон билан ташкил этилган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг бугунги фаолияти, Фармонга кўра, маҳалла раисига қўшимча ҳуқуқлар берланлиги тўғрисида ҳамда иккинчи масала юзасидан Бош прокуратурада Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилганлиги ҳамда уларнинг ишчи гуруҳлар тузиш, мажбурий тақдимномалар, даъволар, таклифлар киритиш каби бир қанча ҳуқуқларга эга эканлиги ҳақида сўз юритди.

Иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга суд раиси томонидан батафсил жавоблар берилди.