Булунғур туманининг Қоравултепа қишлоғида яшовчи фуқаро Икром Холиқов ўзининг 10 сотихли томорқасидан самарали меҳнати эвазига келаётган даромади ҳисобидан оилавий турмуш шароити яхшиланганлигини мароқ билан гапириб берди.
– Томорқамизнинг 5 сотихли майдонида ҳар йили саримсоқпиёз етиштирамиз,- дейди томорқа эгаси Икром Холиқов.- Томорқанинг қолган қисмида помидор, бодринг, картошка, сабзи, карам, болғар қалампири каби сабзавот маҳсулотлари ва турли хил кўкатлар етиштираяпмиз. Рўзғордан ортганини деҳқон бозорига чиқараяпмиз. Тморқамиздан йилига икки- уч марта ҳосил олаяпмиз. Ўтган давр мобайнида шу томорқамиздан келаётган даромади ҳисобидан тўйлар қилдик. Уйимизни замон талаблари асосида қайта таъмирладик. Айни пайтда мактаб ва коллежларда ўқиятган фарзандларимиз барча ўқув қуроллари ва компютерлар билан таъминланган. Улар мактабда аъло баҳолар билан ўқиши билан биргаликда томорқа ишларида ҳам биз ота-оналарига яқиндан ёрдам беришмоқда.
Суратда: томорқа эгаси Икром Холиқов етилаётган саримсоқ пиёзни кўздан кечирмоқда.
- Бу ишни ёшлигимда бобомдан ўрганган эдим, - дейди Сайдулло Жўлбеков. - Ҳар йили 5000 тагача қароли данакларини экаман. Икки йилда ҳосил берадиган кўчатлар қўлма-қўл бўлиб кетади. Уларнинг ҳар бир донасини 2500 - 3000 сўмгача келишган нархларда сотиб, 13 – 15 миллион сўм даромад олаяпмиз. Жорий йилда қароли кўчатларини 10.000 тупга етказишга қарор қилдик.
Суратда: боғбон Сайдулло Жўлбеков етилган қароли кўчатларини кўздан кечирмоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.