Соҳибкор МФЙ ҳудудидаги Калтепа қишлоғида яшовчи фуқаро Мустафоқул ҳожи Усмонов кўп йиллар давомида ҚВП шифокори бўлиб ишлаган. Айни пайтда нафақада бўлишига қарамасдан 20 сотихли томорқасида деҳқончилик билан шуғулланмоқда.
- Ҳар йили томорқамиздан икки-уч марта ҳосил оламиз, - дейди Мустафоқул Усмонов. - Сабзавот кўчатларини ўзимиз етиштираяпмиз. Айни пайтда парникларимизда помидор, булғор қалампири, бойимжон, редиска, карам, бақлажон каби сабзавот ниҳоллари парваришланмоқда. Ундан ташқари узум, олма, шафтоли, ўрик, гилос, ёнғоқ каби мевали дарахтларимиз ҳам кўнгилдагидак парваришланмоқда. Шу бугунги ғанимат дамларда томорқамизга маҳаллий ўғит чиқариш билан бирга келгуси йил учун “Ризамат ота” навли узум қаламчаларини экаяпмиз. Бу ишда ўғлим Рашидбек катта ёрдам бермоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: меҳнат фахрийси Мустафоқул Усмонов дўсти Ҳазратқул Сафаров билан томорқасини кўздан кечираяпти.