Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури тўғрисида”ги Фармонига асоасан “Ўроқли” МФЙ фуқароси Бобуржон Абдухолиқов ўз ташаббуси билан “Чингизхон тулпори” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этди. “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси туман бўлимидан имтиёзли кредит ажратилиши натижасида у ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди.
Йилқичиликни ривожлантириш мақсадида ёш тадбиркор Бобуржон Абдухолиқовга ЎзТИФ Миллий банкидан 270 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди. Бобуржон айни пайтда ҳар бири 15 миллион сўм бўлган 18 бош йилқини боқмоқда.
- Келгусида юртимиз фаровонлиги учун зотдор отларни янада кўпайтириш ниятидаман - дейди ёш тадбиркор Бобуржон Абдухолиқов.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: ёш тадбиркор Бобуржон Абдухолиқов ўзи парваришлаётган оти билан.