8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Олимпия ўйингоҳидаги спорт иншоотида "Таеквондо WТФ" тури бўйича туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ҳамда ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш мақсадида ташкил этилган очиқ биринчиликда Ургут, Жомбой, Окдарё туманлари спортчилари ўртасида булунғурликлар ҳам ғолиблар сафидан жой олишди. Фаррух Тоштемиров, Ҳасан Мажидов, Шуҳрат Бахтиёров, Сирож Ўролбоев, Шерозбек Сулаймонов, Шохруҳ Раҳмонқулов, Мадиёр Абдураҳмонов, Фирдавс Баҳодиров, Даврон Тиркашев, Аброр Абдуолимов, Сардор Раҳматуллаев, Бахтиёр Темурмаликов, Дилшод Мустабов, Х. Умаров,қизлар ўртасида Маржона Муҳиддинова, Раёҳона Ашурова, Холида Норбоевалар биринчи ўрин соҳиби бўлишди.
Барча ғолиблар Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шароф МАМАТҚУЛОВ,
туман БЎСМ директори.