Халқимиз турмуш даражасини яхшилаш, саломатлигини ишончли муҳофаза қилишга мамлакатимизда кучли эътибор қаратилаётган бир даврда бу эзгу ишга ҳисса қўшиш барчанинг бурчидир. Шу боисдан фуқароларнииг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши ҳамда "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда режага асосан аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган қишлоқ врачлик пунктлари иши ва патронаж хизмати билан қамраб олиш масалалари атрофлича ўрганилиб, жамоатчилик назоратларини олиб бориш ташкил килинди.
Давлатимиз Мустақиллигининг 27 йиллик байрами ва Қурбон ҳайити муносабати билан кам таьминланган, якка ёлғиз ва уруш орти меҳнат фахрийларидан 8 кишига 200 минг сўмдан пул маблағлари ажратилиб, 613 кишига ҳомий ташкилотлар томонидан 27,5 миллион сўмлик ёрдамлар уюштирилди. Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар билан бирга байрам муносабати билан кекса отахон ва онахонларнинг Самарқанд шаҳрида барпо қилинган иншоотлар ва зиёратгоҳларга саёҳатлари уюштирилди.
Рўйхатга олинган 64 нафар ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронлар диспансер кўригидан ўтказилди, 4 нафари шифохонада, 50 нафари уй шароитида, 11 нафари амбулатор шароитида даволанди. 2018 йилнинг 9 ойи давомида 15 нафар ёлғиз кекса пенсионер ногиронларга бериладиган бепул дори-дармонлар 4.203,2 минг сўмни ташкил этди. Шунингдек, 5 нафарига 65 минг сўмлик кўзойнак, 5 нафарига 154 минг сўмлик ҳасса ҳомийлар ҳисобидан ёрдам сифатида берилди.
93 нафар фахрийлар умумий медицина кўригидан ўтказилган бўлиб, улардан 2 нафари уруш қатнашчилари, 82 таси уруш орти меҳнат фаҳрийлари ҳисобланади. 79 нафарида касалликлар аниқланиб, 9 нафари амбулатор шароитда, 3 таси стационар, 67 нафари уйларида, 35 киши санатор-курорт шароитида даволанди.
Сентябр ойида "Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи"лар туман кўрик-танлови ўтказилди.Унда барча маҳаллалар вакиллари қатнашишди ва ғолиблар совғалар билан тақдирланишди.
Туман "Нуронийлар масканида" Жомбой туман маьмурий суди, жиноий ишлар бўйича Булунғур туман судларининг сайёр йиғилишлари ўтказилиб борилаяпти.Аҳолининг хуқуқий саводхондигини ошириш, жииоятчиликнинг олдини олиш, коррупция ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилмоқда.Оила турмуши доирасида ҳуқуқбузарликлар, ёш оилалардаги ажралиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш масалалари тушунтирилиб борилаяпти.
Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида нуронийлар иштирокида 21 та катта тадбирлар ўтказилиб, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказиб борилди.
"Нуронийлар масканида" жиноят ишлари бўйича туман судининг 1 марта сайёр қабули уюштирилиб, унда аҳоли билан очиқ мулоқат ўтказилди ва аҳолиниг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича савол-жавоблар бўлди.
Туман “Оила маркази”, фуқароларнииг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, имом хатиблар, отинойилар билан шаьрий никоҳнинг салбий таьсирлари мавзусида суҳбатлар уюштирилди ва яраштириш комиссияларининг ишлари таҳлил қилинди.Бундан ташқари, суиқасд ҳолатларининг олдини олиш, уларни жойларда ўрганиб чиқиб, қайта такрорланмаслик чораларини кўриш белгиланди.
Ёшлар тарбиясига алоҳида эьтибор берилаяпти, ҳамкор ташкилотлар билан белгиланган дастур асосида ишлар олиб борилаяпти.
Тўй-ҳашамлар ва бошқа маросимларни ихчам ўгказиш бўйича маҳаллалар кексаларидан иборат комиссия иш фаолияти доимо назоратга олинган. Секторлар бўйича аниқланган муаммолардан 5 таси нуронийлар томонидан ўз вақтида ижобий ҳал қилинди.
Туман яраштириш комиссияси нотинч оилаларга бориб, яраштириш бўйича иш олиб бораяпти.Сўнгги икки ой давомида ҳам нуронийлар иштирокида 6 та оила ва 9 та қўни-қўшнилар ўртасидаги низолар бартараф этилиб, улар яраштирилди.
Умуман, кекса авлод вакилларига амалий ғамхўрлик кўрсатиш билан бирга турли жамоат ишларида фаол иштирок этиш бундан буён ҳам иш фаолиятимизнинг муҳим қирралари бўлиб қолаверади.
Абдуалим АЗИМОВ,
“Нуроний” жамғармаси туман
бўлими раиси, халқ депутатлари
туман Кенгаши раиси.