Жорий йилнинг 2 июль куни Булунғур туманидаги “Килдон” хамда “Чўянтепа” маҳаллаларида Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, улардан фикр ва таклифлар олиш бўйича навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.
Ушбу давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шухрат Абдухалимов томонидан иштирокчиларга юртимизда кенг кўламли ислоҳотлардан бири бўлган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан тушунчалар берилди.
Шундан сўнг иштирокчилар томонидан конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш, Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича фикр ва таклифлар билдирилди.
Якунда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар умумлаштирилиб Конституциявий комиссияга тақдим этилиши маълум қилинди.
Шухрат АБДУХАЛИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати.