Бугун, 1 июль куни Булунғур туманидаги “Янгиобод” хамда “Бешқўтон” маҳаллаларида Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, улардан фикр ва таклифлар олиш бўйича навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.

Ушбу учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шухрат Абдухалимов иштирок этиб, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси, қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар билан йиғилганларни таништириб ўтди.

Қайд этиш керакки ушбу учрашувда маҳалла фуқаролари, ёшлар етакчилари Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишиб, Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирди.
Жойларда учрашувлар давом этмоқда.
Шухрат АБДУХАЛИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати.