Яқинда ИЖҚК Департаменти туман бўлимига“Янгиариқ” МФЙда яшовчи фуқаро Шербоева Инобат томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни бошлаши учун ҳужжатлаштириш ишларида ҳамда ҳуқуқий кўмак беришни сўраб мурожаат қилинган эди. Қисқа вақт мобайнида фуқаронинг илтимоси бажарилди. И. Шербоева туман Давлат Марказлари идораси томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, гувоҳномага эга бўлди. Айни пайтда тадбиркор миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари сотиш фаолияти билан шуғулланмоқда.
Зоҳид ИКРАМОВ,
ИЖҚК Департаменти туман бўлими инспектори.