Ёш тадбиркорларга яқиндан кўмаклашиш ва “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш биз ҳуқуқ органлари ходимларининг ҳамасосий иш фаолиятимиздан бирига айланган. Шу боисдан ҳам ҳафтанинг белгиланган кунларида жойларда профилактик тарғибот-ташвиқотлар жараёнида асосий эътиборни уюшган ва уюшмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг барвақт олдини олиш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш каби вазифаларни устувор этиб белгилаб олганмиз.
Жорий йил бошидан буён бўлимимизга 80 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлса, асосий қисми ёшларга тааллуқли. Мурожаатларнинг барчаси ижобий ҳал этилган. Жумладан, “Меҳржон” МФЙ, Қадрият кўчаси, 10-уйда яшовчи Шоҳиста Тоировага реклама панелларини ишлаб чиқариш ва жойлаштириш учун, Тошкент кўчаси 36-уйда яшовчи фуқаро Шаҳло Ҳабиевага озиқ-овқат тури билан чакана савдо қилиш ва “Бешқўтон” МФЙда яшовчи фуқаро Ҳуснобод Амировага ноозиқ-овқат тури билан чакана савдо қилиш учун уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Аҳрор МЕЛИҚУЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши
курашиш Департаменти туман бўлим бошлиғи.