Спорт - жисмоний маданиятнинг энг юқори чўққисидир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, спорт атамаси юнон тилидан олинган бўлиб, мусобақалашиш, куч синашиш ва енгиб чиқиш каби маъноларини англатади. Шунинг учун ҳам спорт мусобақалари икки томоннинг кураши ва бир томоннинг ғалабаси билан якунланади.
Бугунги кунда таълим бериб келаётган ўқувчиларимга гимнастика, сувга сакраш, акробатика каби спорт турларидаги қийин машқларни ўргатолмасамда, спортнинг инсонга керак бўладиган барча нозик қирраларидан сабоқ бериб келаяпман. Чунки, ўта мураккаб ва техник жиҳатдан бажариш қийин бўлган (сальто, дарвозага тўп киритиш, оғир штангани кўтариш, 100 метрга югуриш ва бошқа масофаларда ҳамда баландликка сакраш, рекорд ўрнатиш) машқларни бажаришда инсон омилининг бетакрор қирралари талаб этилади. Бошқача қилиб айтганда, туғма қобилият, юксак тафаккур (онг) ва юқори маҳорат керак бўлади. Бу жиҳатлар ҳаммада ҳам бўлмайди. Фақат астойдил машқ қилиш, қийинчиликларга бардош бериш, ақл-идрок билан машқлар мазмуни ва уларни бажариш йўлларини пухта эгаллаш лозим.
Соха вакилларининг қайд этишича, инсон омилида ақлий ривожланиш қанчалик устувор бўлса тана аъзоларининг спорт турига қараб мутаносиблиги ҳам шундай. Дейлик, курашчи, боксчи, штангачи енгил атлетика ўйинларидаги мураккаб машқларни ўзлаштира олмайди. Югурувчи, сакровчи, сувга сакровчи ва гимнастикачилар ўз навбатида оғир атлетика ҳамда курашда бирмунча ожизлик қилади. Демак, спорт тури билан шуғулланишда гавда тузилиши, вазн ва жисмоний сифатлар эътиборга олинади.
Физиолог ҳамда жисмоний тарбия назарияси каби фанлар мутахасисларининг таъкидлашича, инсон умри давомида ўзидаги энергиянинг фақат 5-10 фоизинигина ишлатар экан. Бу кўрсаткич ҳам асосан техника, фан соҳасидаги олимларга мансуб бўлиб, етук спортчиларни ҳам уларнинг сафига қўшиши мумкин. Шу жойда табиий бир савол пайдо бўлади - қолган 90-95 фоиз имкониятлар қаерда ?
Бу саволга жавоб аниқ бўлсада, лекин унга оммавий равишда эришиш имконияти ҳамон жуда паст. Аммо, ўз имкониятларимиздан тўғри фойдаланган ҳолда бўлажак спортчилар сафини кенгайтиришга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Меҳнатларимиз самараси ўлароқ, ўқувчиларимиз турли спорт мусобақаларда иштирок этиб, фахирли ўринларни эгаллаб келмоқда. Масалан, шу йил “Умид ниҳолари - 2022” спорт мусобақаларининг кўплаб турлари бўйича мусобаларда иштирок этган ўғил-қизларимиз жамовий ўйин ҳисобланган “Қўл тўпи” бўйича туманда қизларимиз 3 ўринни эгаллаган бўлса, йигитларимиз 2 ўринга лойиқ топилди.
Назаримда, мураккаб машқларни бажаришда маҳоратнинг ўзи етарли даражада бўлмайди. Бунда ақлий ва жисмоний мутаносиблик ҳамоҳанг бўлиши зарур. Бу ҳолат қандайдир лаҳза оралиқларида узилиб қолса, спортчининг асбоблардан йиқилиб тушиши ёки ҳаракат мувозанати бузилишига олиб келади. Шунинг учун, спорт турларига қизиқиши баланд бўлган ўқувчиларимга ҳар доим маҳоратли бўлиш билан бирга эътиборли бўлишларини тушунтираман.
Мутахасисларнинг кузатишларига кўра инсон омили тўсатдан пайдо бўлиб қолмайди. Инсондаги бирор соҳага (санъат, спорт, рассомчилик ва ҳ.к.) иқтидор, истеъдод ва маҳорат белгилари ёшликдан пайдо бўлади. Буни уйда ота-она, мактабда биз каби устоз-мураббийлар ўз вақтида сезиб, тўғри йўналтирсак, фарзандларимиз юқори натижаларга эришиши мумкин. Дейлик, мана шундай иқтидорга эга ўқувчиларимиздан бири Зафаржон Эргашевдир. Унда шахматга бўлган иқтидорни сезган кунимдан бошлаб, қўшимча шуғулланишга ҳаракат қилдим. Шу ҳаракатларимиз самараси ўлароқ, ўтган ўқув йиллари давомида кўплаб натижаларга эга бўлди. Масалан, “Умид ниҳоллари - 2021” спорт мусобақаларида иштирок этиб, туманда шахмат бўйича фахирли биринчи ўринни эгаллади.
Саёҳат - танга роҳат. Чунки, пиёда сайр қилиш, тоғларга чиқиш, зилол сувлардан тўйиб ичиш, соя-салқин жойларда ҳордиқ чиқариш, табиат қўйнида дам олиш, атроф-муҳит билан танишиш, албатта, киши руҳиятини кўтариб, бир олам завқ бағишлайди. Йирик шаҳарлардаги улкан кошоналар, тарихий ва маданий обидаларни томоша қилиш, одамларнинг меҳнат ва турмуш шароитлари билан танишиш, савдо марказлари ва бозордаги истеъмол буюмларини кўриш кимни ўзига ром этмайди дейсиз. Мен ҳам ўқувчиларимга ёзги таътилни дам олиш оромгоҳлари, талабаларнинг соғломлаштирувчи ва спорт марказларига саёҳат билан ўтказишларини сўрайман. Имконияти етарли бўлмаган ўқувчиларимизга эса мактабимизда ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун турли тўгараклар ташкил қилганмиз. Бундан ташқари, турли спорт мусобақаларини ташкил этиш ҳам режамизда бор.
Хуллас, ўқувчи-ёшларимиз саломатлигини яхшилаш, чиниқтириш ва ўлкамиз табиати, одамларнинг ижтимоий меҳнат ва маданий турмуш-тарзи билан танишишда саёҳатбоп, тоғли ҳудудларга ҳам томошалар ўтказиб туриш лозим. Шунда келажакда Ватан равнақига ҳизмат қиладиган, ҳар томонлама соғлом фарзандларни тарбиялаб, улғайтирамиз.

Бахтиёр ЭРГАШЕВ,
53-умумтаълим мактабининг жисмоний-тарбия фани ўқитувчиси.