Халқимизда эзгу қадрият саналмиш ўзгалар ҳолидан хабар олиш, уларга дўстона байрам совғалари тақдим этишга доим амал қилиб келинади. Айниқса, қутлуғ айём – Наврўз кунлари бу қадрият янада улуғворлик касб этади.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ходимлари ва Ногиронлар жамияти туман бўлими ҳам нафақадаги ёлғиз кексалардан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида улар хонадонига ташриф буюришди. Жумладан, Гулистон МФЙ фуқаролари Буврайҳон Ғаффарова, Гулнора Тейфук, Мукаррам Абдураупова, шунингдек Меҳржон МФЙ фуқароси Музаппара Ярматовалар хонадонига ташриф буюриш чоғида улардан ҳол-аҳвол сўралиб, байрам билан қутлаб, эсдалик совғалари топширилди.
- Биз каби ёлғизлардан байрам арафасида ҳол сўраш кўнглимизни тоғдек кўтариб, мамнун этади, - дейди Музаппара Ярматова. – Яхшилар бор экан, биз ўзимизни ҳеч қачон ёлғиз ҳис этмаймиз.
Даврон УММАТОВ,
Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси.