1-мактабгача таълим муассасаси ўрта ва катта гуруҳлари тарбияланувчилари ўртасида “Зумрадойлар даврасида” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда ёш қизлар ўртасида 4 та шарт бўйича беллашув бўлди.
Тарбияланувчи қизларнинг одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш, дастурхон одобий, ростгўйлик, ширинсўзлик, ҳозиржавоблик, камтаринлик каби хислатларини шакллантириш, пазандалик сирларини ўргатиш, муомала ва кийиниш одобига, қисқаси соғлом турмуш тарзига риоя қилишга ўргатиш, уларни Ватанга муҳаббат руҳида улғайтириш кўрик-танловнинг асосий мақсади бўлди.
Х. СУЛАЙМОНОВА,
1-МТМ мудираси.