Кичик Килдон МФЙ ҳудудидаги Ровот қишлоғида яшовчи Муқаддас Тоғаева беш йилдан буён лимон етиштириб келмоқда.
- Тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб “Микрокредитбанк”дан 7 миллион сўм имтиёзли кредит олиб шу иссиқхонамизни ташкил этдик, - дейди Муқаддас Тоғаева. - 15 сотихли томорқамизнинг 2 сотихида ташкил қилган иссиқхонамизда 18 туп лимон кўчатлари парвариш қиляпмиз. Бултур лимонларимиз тўлиқ ҳосилга кирди. Шунингдек, иссиқхонамизда турли кўчатлар ва тўқсонбосди экинлар барқ уриб ривожланмоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: Муқаддас Тоғаева ҳосилни кўздан кечираяпти.