Самарқанд МФЙ фуқароси Жониқул Аҳмедов 5 йилдан буён лимончилик билан шуғулланади.
- Самарқанд туманидаги лимон етиштирилаётганиссиқхоналарга ҳавас қилганман, - дейди Жониқул ака. - Лимон - ҳам соғлиққа, ҳам чўнтакка фойда, - деган эди ўшанда машҳур лимон етиштирувчилардан бири Худойберди ака Дониёров. - Шундан буён лимончиликка қизиқиб қолдим. Турмуш ўртоғим Шаҳринисо, ўғлимиз Зафар, келинимиз Зебо билан ҳовлимиздаги энига 6 метр, узунаси 18 метр бўлган иссиқхонадаги 20 туп лимон кўчатларини парваришлаб кам бўлмадик.
- Шу баҳона ишли бўлдик, - дейди уй бекаси Шаҳринисо опа. - Оиламиз тинчлиги, турмушимиз фаровонлиги шу лимонларнинг даромади ҳисобидан бўлаяпти.
Киши кўрса ҳавас қиладиган уйлар замон талаблари асосида таъмирлангани, уйдаги, ҳовлидаги саришталик, саранжомлик ва ободончилик кўзни қувонтиради.
- Ўтган йиллар мобайнида тўйлар қилдик, янги машина олдик, - дейди Жониқул ака Ахмедов. - Жорий йилда фарзандларимиз учун давлат дастури асосида қурилган намунали 3 хонали уй олдик. Етиштирилган лимон ҳосилидан қўшниларга ва кам таъминланган оилаларга, беморларга совғв сифатида тарқатаяпмиз.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: Жониқул Ахмедов турмуш ўртоғи Шаҳринисо билан пишган лимонларни теришмоқда.