Оиладаги тинчлик ва хотиржамлик аввало эр-хотинга боғлиқ. Бугунги кунда мамлакатимизда 11 миллиондан ортиқ оилада аҳолининг 95,3 фоизи истиқомат қилади. Бу эса мустаҳкам оила жамият ва давлат тараққиётида муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.
Ҳозирда ёш оилалар ўртасидаги ажримларга асосан эрта турмуш қуриш, фарзандсизлик, тарбиявий муҳитдаги тушунмовчилик, оиладаги садоқат, сабр ва ўзаро ҳурмат каби инсоний қадриятларнинг сусайиб бораётганлиги оқибатида ҳамда ота-оналар, қайнона-келин ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар, ёшларнинг оилавий ҳаёт ҳақида пухта билим ва кўникмаларга эга эмаслиги ҳам сабаб бўлмоқда. Шунингдек, никоҳ шартномаси тузилишига салбий муносабат натижасида кўпгина ажримлар низоли бўлмоқда ҳамда улар суд томонидан ҳал этилмоқда.
Мамлакатимизда оилани мустаҳкамлаш бўйича олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида никоҳдан ажралишлар сони сезиларли даражада камаймоқда. Бу каби ижобий натижалар вояга етмаган фарзандларнинг соғлом оила муҳитидан маҳрум бўлиши, уларнинг отасиз ёхуд онасиз қолиши, бир қанча ёш оилалар аъзоларининг инсонийлик муносабатлари бузилиб кетишидек салбий оқибатларнинг олди олинганидан даракдир.
Шерзод МАРДИЕВ,
туман прокурори катта ёрдамчиси.