Тумандаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жараёни қизғин ва холисона ўтказилмоқда.
Маълумки, 2022 йил май ойида ўтаётган сайлов жараёни туманимизда ҳам 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 499-сонли Қонуни доирасида ўтказилмоқда.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш очиқ ҳамда ошкора амалга оширилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ташкил этилаётганда ҳамда ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида фуқаролар воқиф этилади, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳақида, овоз бериш якунлари тўғрисида хабардор қилинади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни оммавий ахборот воситалари томонидан ёритиб борилади.
Ўтказилган сайлов юзасидан қонунбузилишларга дуч келинганда 499-сонли қонуннинг 29-моддасида кўрсатилган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари устидан шикоят қилиш Фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Қонуннинг 31-моддасида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликлар белгиланган.
Баҳром КЕНЖАЕВ,
туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.