Килдон қўрғонидаги “Ниҳол” базмгоҳида қишлоқ хўжалиги ходимларининг байрами кенг нишонланди.
Аввало, барчангизни қутлуғ айём – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман, - деди туман ҳокими Баҳодир Баҳромов. - Ҳаммамизга яхши маълумки, қишлоқ хўжалиги туман иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан биридир.
Бу йилги мавсум қандай оғир ва мураккаб кечганини ҳаммамиз яхши биламиз. Айниқса, коронавирус пандемияси ва сезиларли сув тақчиллиги кузатилган бир шароитда ишни тизимли ташкил этишда, табиат инжиқликлари – баҳорнинг кам ёғин келгани, ёз фаслидаги аномал жазирама иссиқ туманимиз қишлоқ хўжалиги ходимларини яна бир бор жиддий синовдан ўтказди.
Ана шундай қийинчиликларга қарамасдан, Сиз деҳқонлар туманимиз бўйича 60.6минг тонна ғалла, 250.5 мингтонна сабзавотлар, 92.8 минг тонна картошка, 8.2 минг тонна полиз маҳсулотлари, 34.7 минг тонна мевалар, 46.4 минг тонна узум, 116тонна пилла, 14 минг тонна гўшт ҳамда 67.7 мингтонна сут тайёрлашга эришганингиз таҳсинга лойиқ.
Ҳозирги вақтда дунё миқёсида озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш долзарб масала бўлиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас.
Шунинг учун ҳам иқтисодиётимизни, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш ва озиқ-овқат экинларини етиштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Ерни ҳақиқий эгасига бериш, айниқса, маҳсулот етиштиришдан тортиб уни сотишгача бўлган агробизнеснинг яхлит занжирини ўз ичига қамраб олган кластер моделини ва кооперация тизимини тўлиқ яратишга жиддий аҳамият қаратилмоқда.
Ҳозирги кунда жами 4 та кластерлар, жумладан, 1 та ғаллачилик, 2 та мева-сабзавотчилик, 1 та картошкачилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилиб, уларга 9.7 минг гектар ер майдони бириктириб берилди.
Жорий мавсумда ғаллачилик, паррандачилик, чорвачилик ва балиқчилик соҳаларида кластерларни ташкил қилиш ишлари ҳам изчил давом эттирилади.
Бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштиришни рағбатлантириш тизими жорий этилгани ўзининг улкан ижобий самарасини берди. Натижада, Мингчинор, Дўстлик, Ипак Йули ва Бешкуби агрофирмаларида ўртача ҳосилдорлик
55-60 центнерни ташкил этди.
55-60 центнерни ташкил этди.
Энг муҳими, 45 минг тонна ғалла деҳқон ва фермерлар ихтиёрида қолдирилди.
Cўнгги йилларда мева-сабзавотчиликда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам ўз натижасини бермоқда. Бу йил “Булунғур Сандвик” ҚК ҳамда “Самарқанд-Гарден пласт” МЧЖ томонидан 11.2 миллион АҚШ доллари қийматидаги 7.5 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари қайта ишланиб, Россия, Хитой, Туркия, Украина, АҚШ, Польша, Германия, Франция ва Канада каби давлатларга экспорт қилинди.
Қимматбаҳо хомашё бўлган ипак етиштиришда пилладан йилига тўрт марта ҳосил олиш эвазига 750 минг. АҚШ долларига тенг ипак ва ипак маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.
Кейинги йилларда чорвачилик соҳасини тубдан ислоҳқилиниши натижасида жорий йилда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган умумийқиймати 47.2 млрд. сўмлик 12 та лойиҳалар амалга оширилди.
Шунингдек, сут ва гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган
3та йирик чорвачилик комплекслари ишга туширилди.
3та йирик чорвачилик комплекслари ишга туширилди.
Сувни тежаш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йилда 1.2 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилиб, 8.4 млн. сўм субсидия маблағлари ажратилган, 2022 йилда ҳам 1.2 минг гектар майдонда жорий этиш режалаштирилмоқда.
Жорий йилда 4 та кооперативлар ташкил қилиниб, уларга 122гектар ер майдонлари ажратиб берилди ва 213 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминланди.
Кооперативларга 111 млн. сўм субсидия маблағлари ва 650млн. сўм кредит маблағлари ажратиб берилди.
“Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида 38 та маҳаллалар сабзавот, картошка, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштирилди.
“Саховат” тадбири доирасида саховатпеша деҳқон ва фермерларимиз, тадбиркорларимиз томонидан эҳтиёжманд оилаларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилди ва бошқа турдаги ёрдамлари кўрсатиш доимий амалга оширилиб келинмоқда.
Келгусида соҳани барқарор ривожлантиришга қаратилган комплекс дастурларни татбиқ этиш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда маҳсулот етиштириш турлари ва экспорт ҳажмлари ортишини таъминлаш устувор мақсадларимиз бўлиб қолади.
Бу борада юксак савияда ташкил этилган Президентлик сайловларидан кейин ишончли тарзда қайта сайланган ҳурматли Президентимиз дастлабки йиғилишини ҳам айнан қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишлаб ўтказиб, бу соҳани ривожлантириш бўйича тарихий қарорлар қилиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича улкан имкониятлар яратиб берганлиги ҳам соҳа ходимларига улкан куч, шижоат бағишлади, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Мавсум охирлаб, йил якунлари сарҳисоб қилинаётган мана шу айёмда сизларга, барча қишлоқ хўжалиги ходимларига олийжаноб меҳнатингиз учун яна бир бор чуқур миннатдорлик билдираман.
Ҳаёт синовларида тобланган, мард ва матонатли фермерларимиз, барча қишлоқ хўжалик ходимлари бундан буён ҳам халқимиз фаровонлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдек ғоят масъулиятли вазифани адо этишда бутун куч-ғайрат ва имкониятларини сафарбар этадилар, деб ишонаман.
Сизларни яна бир бор ушбу шукуҳли ва файзли байрам билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу ва самимий тилакларимни изҳор этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар, хонадонларингизга қут-барака ва хотиржамлик ҳамиша ёр бўлишини тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Тадбир давомида туман Марказий маданият уйи хонанда ва созандалари ижросидаги шўх куй ва қўшиқлари тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.
Байрам тадбири давомида бир гуруҳ илғор фермер ва деҳқонлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, дипломлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Абдумуталиб РИЗАЕВ,
Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари.