Жорий йилнинг 17 август куни “Булунғур ҳаёти” газетасининг мажлислар залида туман Мактабгача таълим ташкилоти бўлими мудири Фазогир Ҳотамов билан “Булунғур ҳаёти” газетаси ижодий ходимлари ҳамда блогерлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўтказилган матбуот анжуманида Фазогир Ҳотамов тумандаги фаолият юритаётган мавжуд 101 та МТТларда айни пайтда туманда 3-7 ёшли болалар 17600 нафарни ташкил этиб, шундан 12706 нафар болалар қамраб олинганлиги, бир йиллик мажбурий таълим гуруҳларига янги ўқув йилида 2790 нафар тарбияланувчилар қабул қилинганлиги ҳамда МТТларда амалга оширлаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида сўзлади.
Ф.Хотамов анжуман иштирокчилари томонидан берилган саволларга тўлиқ ва атрофлича жавоб берди.