Туман Қўриқлаш бўлими ходимлари ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёнда шиб, муайян ютуқларга эришишмоқда. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярмида туман Қўриқлаш бўлими томонидан қўриқловга олинган барча турдаги объектлар ва фуқаро хонадонларида ҳеч қандай ҳуқуқбузарликлар содир этилмади.
Албатта, юқорида тилга олиб ўтилган натижаларга эришишда тарғибот-ташвиқот ишларининг кучайтирилиши ўз самарасини бермоқда. Қўриқлаш бўлими ташаббуси билан маҳаллаларда, турли ташкилот, корхона ва муассасаларда, аҳоли хонадонлари ҳамда бошқа масканларни қўриқловга олиш юзасидан учрашувлар, суҳбатлар мунтазам ўтказиб келинмоқда ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали ҳам чиқишлар қилинмоқда.
Мазкур тарғибот тадбирларида қўриқловга олинган аҳоли турар-жойларида ўғирлик, халқ хўжалиги масканларида майда ташмачилик ва мулкни талон-тарож қилиш жиноятларининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилиб, қўриқлаш хизматининг афзалликлари ҳақида батафсил сўз юритилмоқда.
Жаҳонгир БУТУНБОЕВ,
туман Қўриқлаш бўлими гуруҳ командири, лейтенант.