Одатда Янги йил байрами арафасида пиротехника воситаларни кўча-куйда пуллаб, мўмайгина даромад қилишни мақсад қилган уддабуронлар кўп учрар эди.
Буни қарангки, ёз фасли бўлишига қарамасдан айрим кимсалар пақилдоқларни олди-соттиси билан шуғулланиб юрганлиги маълум бўлди.
Олинган маълумотлар асосида, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Самарқанд шаҳридаги Амир Темур кўчасида тезкор тадбир ўтказишди.
Натижада, фуқаро Х.Б. томонидан пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.
Холислар иштирокида кўздан кечирилганда тахминий қиймати 2 500 000 сўмлик “Волк” ёзувли пиротехника воситалари эканлиги аниқланди.
Мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати