Жорий йилнинг 21 июн куни Жанубий Корея Республикаси Жоонгбу университети Халқаро бўлим директори Лее Мин Ҳее, PLE Тил маркази директори С.Джамалов ва Булунғур педагогика коллежи директори Ю.Жуманазарова иштирокида Zоом платформасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Булунғур педагогика коллежида “2+2 қўшма лойиҳаси”ни амалга ошириш бўлиб, учрашув давомида ушбу лойиҳани амалга ошириш шат-шароитлари муҳокама қилинди.
Жумладан, учрашув давомида томонлар ўзларини таништириш билан бирга ҳозирги кунда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, Булунғур педагогика коллежида фаолият кўрсатаётган Тил маркази томонидан икки йил давомида ўқувчиларни Корейс тили билимлари Топик-3 ва ундан юқори даражага кўтариш иш режаси, келгусида танланган дастур бўйича 1-6 ойлик ўқитувчилар малака алмашинуви йўлга қўйилиши, август ойи 15 саналарига қўшма таълим дастури бўйича қабул қилинадиган суҳбатига Жоонгбу университети Халқаро бўлим директори Лее Мин Ҳее бирга ҳамроҳлик қилиши, ўқув иш режаси ва таълим меҳанизимини ишлаб чиқиш бўйича 2021 йил 15 июнгача томонларга PLE Тил маркази томонидан тақдим этилиши каби масалалар келишиб олинди.
Учрашув сўнгида Жанубий Корея Республикаси Жоонгбу университети Халқаро бўлим директори Лее Мин Ҳее, PLE Тил маркази директори С.Джамалов ва Булунғур педагогика коллежи директори Ю.Жуманазарова ҳамкорлиги юзасидан уч томонлама шартнома имзоланди. Шартнома шартларига мувофиқ 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб, Булунғур педагогика коллежи “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиси” ва “Жисмоний тарбия” мутахассисликларига ўқишга қабул қилинган талабалар ўқишни тугатгандан сўнг “2+2 қўшма лойиҳаси” доирасида Жанубий Корея Республикаси Жоонгбу университетида 3-курсдан ўқишга қабул қилиниши белигилаб олинди.
Булунғур педагогика коллежи матбуот хизмати