Булунғур туманида 2018 йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 629 тани ташкил этган. Шундан 36 таси январь-март ойларига тўғри келади.
Жумладан, янгидан ташкил этилган 36 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми яъни, 8 таси ёки 22,2 фоизи саноат, 13 таси ёки 36,1 фоизи савдо, 8 таси ёки 22,2 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 1 таси ёки 2,8 фоизи қурилиш, 2 таси ёки 5,5 фоизи яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 2 таси ёки 5,5 фоизи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, 1 таси ёки 2,8 фоизи бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.
Туманимиз бўйича 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 7 тани ташкил этган.
Туманда 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналарнинг умумий сони 42 тани ташкил этиб, шундан январь-март ойида 5 та оилавий корхона ташкил этилган.
Шунингдек, янгидан ташкил этилган 5 та оилавий корхоналарнинг асосий қисми яъни, 1 таси ёки 20 фоизи саноат, 2 таси ёки 40 фоизи яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 2 таси ёки 40 фоизи савдо соҳаларига тўғри келмоқда.
Шерқўзи БОТИРОВ,
туман статистика бўлими
етакчи мутахассиси.