Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси асосида мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилишнинг янгича тизими – “маҳаллабай” асосда ишни ташкил этиш, шу орқали аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни ҳал этиш вазифаси кун тартибидаги асосий масалалардан бири сифатида турибди.
Жойларда аҳоли билан учрашиб, уларга амалий кўмак бериш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов Жомбой туманида ўтказган сайёр қабулда II-гуруҳ ногирони, 15 ёшли Ўлмасов Мехрож компьютер сўраб мурожаат этган эди.

Суҳбат давомида билсак, ёш ишбилармон укамиз эзгу мақсадларни ният қилган экан. Хонадонидан PAYNET тўлов шохобчасини очиб, маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатишни йўлга қўймоқчи.
Жаҳон тажрибасидан маълумки, хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим манбаи бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, одамларнинг турмуш фаровонлигини оширишда етакчи ўрин тутади.
Шундай экан, Мехрож каби ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш орқали халқимизни рози қилиш барчамизнинг эзгу ғоямиздир.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати