Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Жиноят кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, МЖтКга киритилган 201-1-моддага кўра:
Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига тахдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни купайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БХМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) микдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:
Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжахон ахборот тармоғидан фойдаланган холда ҳақоратлаш ёки унга тухмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мажуд эди.
Жиноят кодексига оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонунига киритилган қўшимчаларга кўра веб-сайтнинг ёки бошқа ахборот ресурсининг эгаси, блогер интернет тармоғидаги уз веб-сайтидан ёки бошқа ахборот ресурсидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт:
Конституциявий тузумини, Республиканинг худудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Қонунчилик хужжатларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш БХМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш:
БХМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жиноий жарима; ёки 2 йилгача ахлоц тузатиш ишлари; ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан ёки ОАВ, телекоммуникация, Интернет орқали содир этилса:
БХМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима: ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
О.ПАРДАЕВ,
Самарқанд вилоят судининг судьяси.
Ғ.НЕГМАТОВ,
жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси.