Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида Самарқанд туманида оммавий қабул ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Камилов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан божхона органларига ҳам мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатлар Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов томонидан қабул қилиниб, шу куннинг ўзида мурожаатлар ечими бартараф этилди.
Вилоят бўйлаб оммавий қабуллар давом этмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати