улардан унумли фойдаланишимиз керак
Ўзбекистонимизда биз ёшлар учун олиб борилаётган ислоҳотлар, юксалиш йўлидаги дадил одимлар, кенг маънода тарғиб қилинаётган ишлар туфайли Республикамизнинг янада кўркамлашиб бораётгани, биз бу жаннатмакон юртнинг фарзанди эканимиз барчамизда чексиз фахр-ифтихор уйғотади. Биз ёшлар учун қилинаётган янгиликлар, қўллаб-қуватлашлар, биздан фақат олдинга қараб қадам қўйишимизга, янада юксак марраларга эришишимизга ва янги иннавацион ғояларни излаб топишимизга сабаб бўлади.
Республикамиздагина эмас, бутун дунёни ларзага келтирган машъум юқумли пандемия - «CОВИД-19» вируси қанча инсоннинг умрига завол бўлди. Хавфли касалликбарча олий таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим даргоҳларининг иш фаолиятини ҳам чеклади. Лекин, Президентимиз Ш. Мирзиёев айтганларидек, ”БИЗ БИРМИЗ ВА БИРГА ЕНГАМИЗ!” Буни биз ёшлар, кексаларимиз билан бирга қалбдан ҳис этиб, Юртбошимиз томонидан берилган ҳар бир кўрсатмаларига қатъий риоя қилишимиз лозим эди. Бу борада тиббиёт, ички ишлар вазирлиги, миллий гвардия, давлат хавфсизлик хизмати, мудофа вазирлиги, давлат органлари ва бошқа вазирликлар ёрдамида буни амалга ошираолдик. Яна аввалги меъёрларга, тараққий этган даврга қайта бошладик.
Биз ёшлар учун яратилаётган имтиёзлар кўзни қувонтиради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев2017 йил 30 июнь куни «Камолот» ЁИҲ нинг Қурултойида иштирок этди. Бу Қурултойда давлат томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва давлат келажагига масъулият билан ёндошилаётганлиги яна бир бор ўз аксини топди. Бу Қурултойда ёшларнинг муаммолари, уларнинг интелектуал салоҳиятини, дунёқарашини ошириш, ёшларнинг танлаган йўналиши бўйича мутахассислигини кучайтириш, уларда раҳбарлик масъулиятини ҳис қилишлари, ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашда муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан «Камолот» ЁИҲ негизида «Ёшлар иттифоқи» ёшлар ташкилоти ташкил этилди ва ўша кун Ёшлар куни, дея эълон қилинди. Шу кундан бошлаб Ёшлар иттифоқи барча ёшларни ўз олдига қўйган мақсади сари олға интилишга ундади ва барча Ўзбекистон ёшларини ҳамда уюшмаган ёшларни ҳам ортидан эргаштира олди.
Чет давлатлар ҳаётига назар ташласак,китоб ўқигани учун автомобил совриндори бўлган ёшларни топа олмаймиз.Бизнинг тинч ва кундан кунга ривожланиб бораётган Ўзбекистон деб аталган давлатда эса ҳар бир ёш ўша мукофот совриндорлигини қўлга киритиш учун кунни тунга улаб, тиним билмай китоб ўқишади. Ўз мақсадлар сари дадил интилиб, ёшларга берилган бор имкониятлардан самарали фойдаланишига интилишади. Шундай экан, биз ёшлардан таълаб қилинадиган масалалар фақатгина ўқиб ўрганиш, Ўзбекистон Республикасига муносиб фарзанд бўла олиш ва унинг тараққиётига ўз ҳиссамизни қўша олишдир.
Нафақат таълим соҳасида, ҳозирда спорт соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар бўляпти. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига назар ташласак, унда: ”Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, бу боради ҳудудларда, айниқса ёшларимиз учун янги оммавий спорт объектларини қуришимиз зарур. Бу йилнинг ўзида 269 та футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон майдонлари, 178 та бокс, кураш, фитнесс ва гимнастика спорт заллари, 32 та теннис кортлари қуриш бўйича салкам 500 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилади”, дея таъкидлади. Биринчи Президентимиз И.Каримов айтгаларидек: ”Ҳеч қайси соҳа давлатимизни спортчалик машҳур эта олмайди”.
Ҳозирда мамлакатимизда спорт соҳаси жуда ҳам ривожланмоқда. 2016 йил Рио-де- Жанерода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 206 нафар иштирокчи қатнашиб, 13 та медалга сазовар бўлгани, давлатларнинг қўлга киритилган медаллар бўйича жадвалида 21-ўринни қўлга киритгани, шулардан 9 таси олтин, 7 таси кумуш, 17 таси бронза эканлиги фахрланишга арзийди. Ўзбекистон медалларнинг сони ва сифати бўйича Рио Олимпиадасида Россия билан бирга энг яхши натижа қайт этган иккита МДҲ давлатидан бирига айланди. Афсуски, 2020 йилги Олимпиада ўйинлари пандемия сабабли чекланди.
Давлатимиз ҳар соҳада ривожланаяпти. Ўзбекистон Республикасида нафақат спорт, шунингдек, олий таълим олиш бўйича ҳам ҳозирда хотин-қизлар учун ажратилган давлат грантлари асосида мамлакатимизда2020-2021 ўқув йилида жами 940 та грант ажратилган. Унинг ҳудудлардаги тақсимоти:
Қорақалпоғистон Республикаси – 51 та;
Андижон вилояти – 85 та;
Бухоро вилояти – 53 та;
Жиззах вилояти – 36 та;
Қашқадарё вилояти – 88 та;
Навоий вилояти – 28 та;
Наманган вилояти – 75 та;
Самарқанд вилояти – 104 та;
Сурхондорё вилояти – 71 та;
Сирдарё вилояти – 49 та;
Тошкент вилояти – 80 та;
Фарғона вилояти – 100 та;
Хоразм вилояти – 50 та;
Тошкент шаҳар – 70 та.
Жаннатмакон юртимизда ўқиш, изланиш, ислоҳ қилиш биздан талаб этилади ва биз бу имкониятлардан унумли фойдаланишимиз лозим.
Нигора УММАТОВА,
Самарқанд Давлат чет тиллар институти талабаси.