Мамлакатимизда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, сақлаш ва савдо қилиш тақиқланган бўлишига қарамасдан айрим фуқароларимиз қоннбузилиш ҳолатларини ҳамон содир этишмоқда.
Туман ИИБ ходимлари томонидан Килдон МФЙ ҳудудида олиб борилган профилактик тадбир мобайнида фуқаро Э. Б. кўчада ўзини шубҳали тутганлиги сабабли Булунғур туман 10-сон ИИБга олиб келиниб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда унинг чўнтагидан рангсиз целлофан пакетида қуруқ ҳолдаги, ўткир ҳидли, яшил рангли “марихуана” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Самарқанд вилоят ИИБ ЭКГнинг тезкор маълумотномасига кўра фуқаро Э. Бнинг ёнидан топилган ўсимлик моддаси “марихуана” гиёҳвандлик моддаси турига киришлиги, ушбу модданинг соф оғирлиги 2, 06 грамм эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбкистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатилари олиб борилмоқда.

МАРИХУАНАГА “ОШУФТА”
Дониёр ОМОНОВ,
туман ИИБ ТЭҚКГ тергов вакили, капитан.