Кичик Килдон маҳалласининг Равот қишлоғида яшовчи тадбиркор Бахтиёр Мелиқулов бундан 3 йил олдин “Агробанк”дан олган 5 миллион 700 минг сўм кредит ҳисобидан ўзининг томорқасида 1,5 сотихли майдонда иссиқхона қуриб ишга туширган эди. Бугунги кунда иссиқхонада 30 туп лимон кўчатидан ташқари апелсин ва мандарин кўчатлари ҳам мўл ҳосил бермоқда. Кўчатлар оралиғига экилган турли хил тўқсонбосди кўкатлар ҳам кўзни қувонтиради.
- Байрам дастурхони кўрки бўлган бу лимонларни бозорга чиқараяпмиз, - дейди тадбиркор Бахтиёр Мелиқулов.
- Иссиқхонани қуришимда маҳалламиз раиси Алижон Бобоқуловнинг ҳиссаси катта бўлди. - У кишининг беғараз ёрдами туфайли тегишли ҳужжатлар асосида кредит олдим. Иссиқхона қуришимизда ҳам қимматли маслаҳатлар бериб турди.
Қаҳратон қишнинг қирчиллама совуқ кунларида ҳам иссиқхонада баҳор нафаси уфуриб турибди. Тадбиркор Бахтиёр Мелиқуловннг қўли-қўлига тегмайди. У етилган сара ҳосилни ҳавас билан териб олаяпти.
Раббим ҲОТАМОВ.