Ўзбекистон Экологик партияси – табиат мусаффолиги ва инсон саломатлиги учун қайғурадиган, ёши, жинси, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳақиқий ватанпарвар, табиат муҳофазасига жонкуяр ва фидойилар, амалий ҳаракатлар, келажакка дадиллик билан интилаётганлар партиясидир.
Ўзбекистон Экологик партияси “Биз келажак учун жавобгармиз!” деган ғояни ўзининг бош шиори деб ҳисоблайди. Партиямиз фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга йўналтирилган сиёсатни амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш ва аҳоли соғлигини сақлаш борасида кенг жамоатчилик саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, глобал, минтақавий, маҳаллий экологик муаммоларни ҳал этиш ҳамда экологик ҳолатни барқарорлаштириш ишида жамоатчиликнинг фаол иштирокини ҳар томонлама кучайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, аҳолининг экологик хавфсизлигини ҳамда жамиятда соғлом турмуш тарзини ва тиббий маданиятини юксалтириш, бунда юксак маънавият, ижтимоий онг ва тафаккур орқали миллий анъана ва қадриятларимизга амал қилиб, она табиатни асраб-авайлашга эришиш, ўсиб келаётган ёш авлодда экологик онгни, билимни шакллантириш ҳамда ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимида экологик таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш асосида экологик таълим самарадорлигини янги босқичга кўтаришдафаол иштирок этишни ўз фаолиятининг устувор йўналиши сифатида белгилаб олган.
Шунингдек, партиямизнинг асосий мақсади аҳолининг, айниқса қишлоқ жойлардаги аҳолининг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга ва ҳудудларда канализация тизимларини ривожлантиришга, санитар-тозалаш ҳамда чиқиндиларни йиғиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш тизимини самарали ташкил этишга эришиш, аҳоли билан узвий ҳамкорликда ободонлаштириш ишларини режалаштириш, мавжуд моддий ресурслар ва инфратузилма имкониятларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик дунёқарашини шакллантириш, экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, экологик муаммоларни ва аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, шу мақсадда конференция, семинар, давра суҳбати ва бошқа амалий тадбирларни ташкил этишдан иборат.
Партиямиз асосий эътиборни аҳолининг экологик саводхонлик даражасиниошириш мақсадида экологик таълим-тарбия жараёнига масофадан туриб ўқитиш учун ахборот ресурсларини яратишни ўз ичига олган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга ҳамда ёшларнинг экологик таълим-тарбияси масалаларида оила, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасаларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратган.
Айни пайтда Ўзбекистон Экологик партияси Булунғур туман партия ташкилоти 1503 нафар аъзони бирлаштирган. Партия қошида 4 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Аъзолар сони ва сифат таркибини ошириш мақсадида тумандаги ташкилот, корхона ва муассасаларда семинар ва учрашувлар ўтказилиб, унда Экологик партиянинг мақсади, вазифаси ва жамиятда тутган ўрни ҳақида алоҳида тўхталмоқда. Жойларда ўтказилаётган тарғиботлар орқали партия аъзолари сафини янада кенгайтиришга интилаяпмиз. Акмал ТЎРАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси
туман ташкилоти раиси.