САВОЛ:Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона йил якунида зарар билан чиққан бўлса, кейинги давр учун ҳисобланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғига зарарни ўтказиши мумкинми?
Ҳиммат Боймуродов,
ҳисобчи.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 161-моддасига асосан солиқ тўловчи кўрилган зарарларни ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги беш йил ичида келгусига тақсимлаб ўтказишни амалга ошириши мумкин, лекин ўтган солиқ даврида ёки ўтган солиқ даврларида ҳисоблаб чиқарилган зарарини жорий солиқ даврининг солиқ солинадиган фойдасини кўрилган зарарнинг тўлиқ суммасига ёки бу сумманинг бир қисмига камайтиришга ҳақли.
Бундан ташқари, тақсимлаб ўтказилаётган зарарнинг ҳар бир навбатдаги солиқ даврида ҳисобга олинадиган жами суммаси жорий солиқ даврининг чиқарилган солиқ солинадиган фойданинг 50 фоизидан ошмаслиги, солиқ солинадиган фойда тақсимлаб ўтказилиши керак бўлган зарар суммаси миқдорига фақат йил якунлари бўйича камайтирилиши мумкин.
Солиқ тўловчи қайта ташкил этилиши муносабати билан фаолиятини тугатган тақдирда, солиқ тўловчи-ҳуқуқий ворис солиқ солинадиган фойдани қайта ташкил этилган юридик шахснинг қайта ташкил этиш пайтигача кўрган зарарлари суммасига ушбу моддада назарда тутилган тартибда ва шартларда камайтиришга ҳақли.
Саволга Самарқанд вилоят ДСБ
бўлим бошлиғи
Фаёз ИМОМОВ жавоб берди.