Қутуриш–ўткир юқумли зооноз касаллик бўлиб, одамлар ва ҳайвонларда асаб тизимининг зарарланиши ва мия фаолиятининг бузилиши аломатлари билан кечади .Касаллик манбаи ёввойи йиртқич ҳайвонлар - чиябўри, тулки, бўрилар, дайди итлар, уй ҳайвонлари ва кемирувчилар ҳисобланади. Ушбу касаллик одамлардан одамларга юқмайди. Қутурган ҳайвон тишлаганда ёки шу ҳайвон сўлаги одам терисига тушганда юқиши мумкин.
Касалликнинг белгилари:
- танада ҳароратнинг кўтарилиши;
- безовталик, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши;
- жароҳат олган жойда кучли тортувчи орриқ белгилар кузатилиши;
- 1-2 кундан кейин беморда овқат ва сувни ютиш қийинлашиши;
- беморда сувдан, ҳаводан ва ёруғликдан қўрқиш (гидрофобия, аэрофобия, фотобофия);
- нафас олишининг қийинлашиши;
- 2-3 кундан кейин паралитик кузатилиши ва 5-8-кунларида мушакларнинг қаттиқ тортишиши ҳолатларида rузатилади.
Қутуриш касаллигининг давоси ҳозирга қадар топилмаган. Шунинг учун ҳайвонлар тишлаганда ёки унинг сўлаги текканда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Касалликнинг олдини олиш чоралари:
Жароҳат олган жойдаги ярани совун билан ювиб, тезда тиббий ходимларга мурожаат қилиш лозим. Ҳайвонлардан жароҳат олганларда даволаш-профилактика муассасаларида қутуришга қарши эмлаш ишлари иложи борича эртароқ қилинади. Қаровчисиз қолган дайди итлар қутуриш касаллигининг манбаи сифатида атрофдагилар учун хавф туғдиради. Шу билан бирга:
- дайди ит ва мушукларни йўқотиш;
- овчи итлар, уйда сақланадиган итлар билан мушук ва бошқа ҳайвонларни ветеринария назоратидан ўтказиб туриш ва қутуришга қарши эмлаш, энг асосийси, одамларни ҳайвонлар тишлашидан асраш лозим. Ана шундагина бу бедаво, ўта ҳавфли қутуриш касаллигидан ўзимизни асраган бўламиз.
Ҳайитбой ҒАЙБУЛЛАЕВ,
ШоҳидаТЎЙЧИЕВА,
туман СЭОМ шифокорлари.