иш ҳақидан қарздорликка йўл қўйманглар!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-модцасида "Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнатига яраша иш ҳақи олиш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир", деб алоҳида такидланган. Шунингдек, мамлакатимиз фуқароларининг меҳнат қилиш, иш хақи олиш, дам олиш ҳуқуқлари, бу борада фуқароларга бериладиган имтиёзлар, ишга кириш тартиби, меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тартиби ва қилган меҳнати учун иш хақи олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси IX бобининг 153 - 164-моддаларида ҳам аниқ ва равшан ифодаланган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан меҳнат шартномаси тузилиб ишга қабул қилинган фуқарога қонунда белгиланган тартибда иш хақи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 153-моддасида меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарган иши учун хақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт.
Иш берувчининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154 - 161-моддаларига амал қилмаслиги ходимнинг меҳнатига яраша хақ олиш хуқуқлари бузилишига олиб келади. Хўжалик юритувчи субъектлар, ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154 - 161-моддалари талабини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига асосан мансабдор шахсларга Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий тариф ставкасининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, бунда била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий тариф ставкасининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилганда, Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий тариф ставкасининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Фуқароларнинг қонунни яхши билмаслигидан айрим иш берувчилар фойдаланади, яъни ходим билан ёзма келишув ўрнига оғзаки келишиб, уларга тегишли бўлган иш ҳақларини тўламасдан, фуқароларни сарсон қилишади. Охир-оқибат ушбу масала Давлат меҳнат инспекциясининг ёки фуқаролик судининг аралашуви орқали ҳал қилинади.
2020 йилнинг ҳозирги кунига қадар Булунғур туман Бандликка кўмаклашиш марказига "Samarqand Garden Plast" МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб меҳнат ҳақи ололмай сарсон бўлиб юрган фуқаролар ушбу иш хақларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишганда қуйидаги фуқароларга иш ҳақлари иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўлатиб берилиб ундирилди.
Булунғур туман Бешқўтон МФЙ, Ғ.Ғулом кўчаси 50-уйда яшовчи фуқаро Маманазаров Эркин Хўжақуловичга қозонхона ишчиси сифатида бир ойлик иш ҳақи - 650 минг сўм, Булунғур шаҳар, Ф.Йўлдош кўчаси, 5-уйда яшовчи фуқаро Кубаев Рустамга қўл устаси сифатида икки ойлик - 1.250 минг сўм иш ҳақи, Булунғур туман, Бот-Бот қишлоғида яшовчи фуқаро Тангиров Фаррухга трактор ҳайдовчиси сифатида икки ойлик - 1.260 минг сўм иш ҳақидан қарздорлик ундириб берилди. Бундан ташқари Жиззах вилояти, Бахмал тумани, “Оқтош” МФЙ да яшовчи фуқаро Норматова Чаманга "Булунғур Сандвик" МЧЖ ташкилотидан 840 минг сўм иш хақидан қарздорлик, Булунғур туман, “Булунғурариқ” МФЙ, “Жомонжар” қишлоғида яшовчи фуқаро Мирзаев Мансурга "BULUNGUR CITY" МЧЖ ташкилотидан 8.860 минг сўм иш хақлари юқорида келтирилган МЧЖ раҳбарлари томонидан ихтиёрий равишда тўлаб берилиб, Давлат меҳнат инспекциясининг саъй-ҳаракати натижасида ундириб берилди.
Ҳурматли фуқаролар!

Бирор ташкилотга ишга киришдан олдин ушбу ташкилот раҳбари, иш берувчи, мансабдор шахс билан меҳнат шароити, иш вақти, меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари бўйича оғзаки эмас, балки ёзма равишда келишиб ва келишувнинг ёзма шаклидан бир нусхасини талаб қилиб олинглар. Иш берувчи ва ходим ўртасида ёзма келишув (меҳнат шартномаси) тузилса, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилса, ходим қонуний меҳнат стажига, кейинчалик эса пенсия таъминотига эга бўлади. Шу билан биргаликда қонуний меҳнат шартномаси тузилса ва ходим ишга қабул қилинганлиги буйруқ билан расмийлаштирилса, иш берувчидан ходимга тегишли бўлган иш ҳақини ундириш масаласи тезроқ ва ходимнинг манфаатига ҳал қилинади.
Ҳурматли туманимизда фаолият юритаётган ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари!

Иш берувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган мажбуриятларингизни тўлиқ бажариб, ташкилотингиз равнақига ўз меҳнатлари билан ҳиссасини қўшаётган ходимларингизнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб беринглар!
Ҳурматли фуқаролар ва иш берувчилар! Сизларнинг Меҳнат кодексида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз бўйича тегишли маслаҳатлар ёки ҳуқуқларингизни тиклаш бўйича, ходимга иш ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги, ходимнинг розилигисиз иш ҳақидан ҳашарга маблағлар ушлаб қолинганда ходимлардан ёзма шаклда ариза олмасдан коммунал тўловларга маблағлар ушлаб килинганда ёки иш берувчи ишчи-ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилинганда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг +99871-200-06-02 рақамли ишонч телефонига, шунингдек, телеграм мессенжеридаги @mehnathuquq_bot манзилига мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин. Бундан ташқари Булунғур туман Бандликка кўмаклашиш марказига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Нодира ҲАСАНОВА,
туман Бандликка кўмаклашиш маркази
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.