Муқаддас Ислом динимизда қўшничилик ҳақларига риоя қилиниши лозим бўлган муҳим амаллардан саналади. Зеро, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталари мустаҳкамланишида қўшнилар ҳаққини адо этиш ҳам муҳим ўрин тутади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўзигагина ибодат қилишга буюриш асносида жамиятдаги барча тоифа инсонлар қаторида қўшниларга ҳам яхшилик қилишга буюргандир.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз!
Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшни-ю бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди” (Нисо сураси, 36-оят).
Динимизга кўра, қўшничиликда миллатнинг, диннинг ва насабнинг аҳамияти йўқ. Қўшни ким бўлишидан қатъи назар, уни ҳурматлаш вожиб, унга озор етказиш ҳаромдур.
Динимизга кўра, қўшничиликда миллатнинг, диннинг ва насабнинг аҳамияти йўқ. Қўшни ким бўлишидан қатъи назар, уни ҳурматлаш вожиб, унга озор етказиш ҳаромдур.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ён қўшниси оч эканлигини била туриб, тўқ ухлаган кимса менга имон келтирмабди” (Имом Баззор ривояти). Демак, мўмин киши ҳеч қачон фақат ўзини ўйламайди, балки ён атрофидаги қўни-қўшниларининг ҳолидан доимо хабардор бўлади, бирор мушкули бўлса, осон қилишга шошилади, муаммосини биргалашиб ҳал этишга кўмаклашади. Яхшилик қилиш қўлидан келмаганда, ҳеч бўлмаса, ёмонлик қилмасликка, зиён-заҳмат етказмасликка ҳаракат қилади.
Уламоларимиз ўз фиқҳий китобларида қуйидаги қўшничилик ҳақларини санаб ўтганлар:
- қўшнининг ўзи томонидан тинчлигини таъминлаш;
- қўшнининг ўзига маълум сир-асрори ва айбу-нуқсонини фош қилмаслик;
- хурсандчилигига шерик, ғам-ташвиш ва мусибатига ҳамдард бўлиш;
- чақирганида лаббай деб бориш;
- бемор бўлса чиқиб кўриш;
- қўшниси муҳтож бўлганда қодир бўлса ёрдам бериш;
- қўшнисига ҳар қандай суратда озор етказишдан сақланиш;
- қўшнининг изнисиз унинг ҳовлисидан шамол ва қуёшни тўсадиган даражада деворини баланд кўтармаслик;
- уйни сотишда аввал ён қўшнига таклиф қилиш;
- қўшниси қарз сўраганида бор бўлса бериш;
- ўзаро аразлашган қўшниларни яраштиришга ошиқиш;
- қўшнидан етадиган озорга сабр қилиш;
- қўшнини ғийбат қилмаслик, ғийбат қилинганида эса уни ҳимоя қилиш;
- қўшнига биринчи бўлиб салом беришга ҳаракат қилиш;
- қўшни вафот этганда жанозасида қатнашиш.
Аллоҳ таоло дунёдаги барча халқлар ўртасидаги дўстлик-биродарлик ришталарини мустаҳкам қилсин. Қўни-қўшнилар билан самимий алоқаларимиз янада яхшиланиб боришини Аллоҳ таоло барчаларимизга насиб айласин.

Муслиҳиддин ҲИДОЯТОВ,
Ниёзмат масжиди имом хатиби.
Ниёзмат масжиди имом хатиби.