МИННАТДОРЛИК ТУЙҒУСИ
Ушбу мақола воситасида Сизлар билан бирга унут бўлаётган туйғу ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Сиз миннатдорлик туйғуси деганда нимани тушунасиз? Албатта, ҳаммамиз бир овоздан Аллоҳга шукроналик айтишимизни тушунамиз ва жойи келганда тилда автоматик равишда “худога шукр” дейиш билан чекланамиз. Миннатдорлик туйғуси эса бундан фарқли равишда қалбимизни ушбу туйғуга тўлдириш демакдир.
Айтингчи, нега инсонларнинг оз қисми соғлом ва бой яшайди? Буни тасодиф деб ўйлаймизми? Бу асло тасодиф эмас. Бу инсонлар ўзида шунчаки миннатдорлик туйғусини ҳосил қилишни билади ва шу туйғуга қалбини тўлдира олади. Оқибатда улар соғлом ва бой.
Чунки, бизнинг касал бўлишимиз ҳис-туйғумиз билан чамбарчас боғлиқ. Туйғулар эса салбий ва ижобий бўлади. Салбий туйғулар бизни касал қилади. Масалан, ўзимизда сақлаб турган кимгадир нисбатан бўлган нафратимиз, аламимиз ва бошқа негатив ҳис-туйғуларимиз бизни оғир ва сурункали касалларга чалинишимизга сабабчи бўлади.
Ҳис-туйғуларни ўзгартириш учун нима қилиш керак? Миннатдорлик туйғусини қандай ҳосил қиламиз, ахир у биздаги асабийлашишни, муҳтожликни хавотирни, қўрқувни, сиқилишни, муаммоларимизни йўқ қила олади ва биз бахтли яшашимиз мумкин экан.
Агар сиз бахтли яшашни истасангиз, касал бўлишни истамасангиз ёки тузалишни, соғлом фарзандлар кўришни ва бой бўлишни ҳохласангиз биз сизга ёрдам бера оламиз.
Манзилимиз: Булунғур шаҳри, КТМП Репродуктив саломатлик валеология хонаси.
Зарифа ЙЎЛДОШЕВА,
шифокор.
шифокор.