Маъмурий тартиб таомилларнинг принциплари
Қонунга мувофиқ маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий принциплари қуйидагилар:
қонунийлик;
мутаносиблик;
ишончлилик;
тингланиш имкониятининг мавжудлиги;
маъмурий тартиб-таомилларнинг очиқлиги, шаффофлиги ва тушунарлилиги;
манфаатдор шахслар ҳуқуқларининг устунлиги;
бюрократик расмиятчиликка йўл қўйилмаслиги;
мазмунан қамраб олиш;
маъмурий иш юритишнинг «бир дарча» орқали амалга оширилиши;
тенг ҳуқуқлилик;
ишончнинг ҳимоя қилиниши;
маъмурий ихтиёрийликнинг (дискрецион ваколатнинг) қонунийлиги;
текшириш.
Ўзбекистон Республикасида барча маъмурий ҳужжатлар ва маъмурий ҳаракатлар маъмурий тартиб-таомилларнинг юқорида кўрсатилган принципларига мувофиқ бўлиши керак. Акс холда, яьни маъмурий хужжат ва маъмурий харакатларнинг принципларга номувофиқлиги маъмурий ҳужжатларнинг ва маъмурий ҳаракатларнинг бекор қилинишига ёки қайта кўриб чиқилишига олиб келади. Жисмоний ва юридик шахслар ҳар қандай маъмурий хужжат ва маъмурий ҳаракатлар устидан маъмурий органнинг юқори турувчи органига ёки судга шикоят қилиши мумкин. Бекор қилинган маъмурий хужжат юридик кучга эга бўлмайди.
Ғ.ЯКУБОВ
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи