Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига кўра суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Маълумки, Ўзбекистон Республикси Президентининг 2020 йил 24-ноябр куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Мазкур фармон асосида суд қарорлари ижро этилиши сохасида бир қатор янгиликлар белгиланди.
Жумладан, Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича республика кенгаши ва худудларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилди. Мазкур Кенгашларнинг вазифалари хам фармонда қатьий белгилаб берилди. Республика кенгаши ва худудий кенгашлар мажбурий ижро этиш ваколатига эга бўлмасада суд хужжатлари ижро этилишига ташкилий-услубий жихатдан кўмаклашади.
2021 йил 1 январдан бошлаб Бюро ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиши белгиланди.

Фармонга кўра, маълум бир тоифадаги ижро хужжатлари ижро этилиши Бюронинг марказий аппарати ва худудий бошқармаларига юклатилди.
Эндиликда, 2021 йил 1 мартдан бошлаб ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Бюронинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш бўйича вазифа ва ваколатлари 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб тугатилди.
Шунингдек, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар алоҳида ғазначилик ҳисобрақамида жамланади ва белгиланган миқдорда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб қувватлаш учун йуналтирилади.
Фармонда белгиланган янгиликлардан бири бу давлат ижрочиси томонидан қуллуниладиган ижро йиғими миқдорининг ўзгарганлигидир. Яьни ундирув суммаси 1 000 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича ундирилаётган сумманинг 5 фоизи миқдорида, ундирув суммаси 1 000 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлганда эса ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорида ижро йиғими қарздордан мажбурий равишда ундирилиши белгиланган. Ундирилган ижро йиғими 100% миқдорда мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Хулоса қилиб айтганда мазкур фармон суд хужжатлари ижросини қатьий таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Ғайрат ЯКУБОВ,
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи.
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи.