БУЛУНҒУРДАН ДАСТЛАБКИ ЁРДАМ ЙЎЛГА ЧИҚДИ
Сардоба тумани аҳолисига аталган дастлабки ёрдам йўлга чиқди. Маълумот учун, 8 тонналик “МАН” русумли юк автомобилида бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, кўрпа-ёстиқ, кийим-кечаклар, қозон-товоқ, тефал, чойнак-пиёла каби зарурий воситалар юборилмоқда. Самарқанд вилоятидан юбориладиган ёрдам автокарвони қўшни Жомбой туманида тўпланиб, йўлга чиқиши режалаштирилмоқда.
Айни вақтда кейинги юк автомобилини ҳам юбориш учун тайёргарлик кўрилмоқда.
Мана шундай қийин кунларда юртдошларимизга беминнат ёрдам кўрсатаётган барча саҳоватпеша булунғурликларга туман ҳокимлиги номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!