ҒИШТЛИ ОТА ҚАДИМИЙ ЗИЁРАТГОҲЛАРДАН БИРИ
“Ғиштли ота” жоме масжиди. Бугунги кунда Самарқандл вилояти Булунғур туманида ноёб услубда қурилган XVII асрга оид масжид сақланб келинади.
Мамлакатимизда жуда кўп маданий мерос объектлари сақланиб колинган. Биргина Самарқанд вилоятининг ўзида 1607 та моддий маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, шулардан 562 таси архитектура ёдгорликлари, 975 таси археология, 36 таси монументал санъат асарлари ва 34 таси диққатга сазовор жойлар. (Маданий мерос объектлари рўйхатига киритилмаган жойлар ҳам бор)

Ушбу объектларнинг 1011 таси республика аҳамиятидаги ва 596 таси маҳаллий аҳамиятга эга моддий маданий мерос объектлари бўлиб хисобланади.
Шулар қатори туманимизнинг “Бўдана” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ғиштли ота” жоме масжиди ҳам Маданий мерос обектлари рўйхатига киритилган қадимий масжид бўлиб хисобланади. Ушбу масжид XVII асрга тегишли бўлиб, ноёб мерморчилик анъаналари асосида бунёд этилган. Бу турда қурилган меморчилик намуналари мамлакатимизда саноқли. Ушбу масжид қадимда буюк ипак йўли ўтган худудга яқин жойда бунёд этилган.
Оғзаки маълумотларга кўра масжиднинг шу ерлик бой Норматбой томонидан қурдирилган, масжид мемори Уста Девонахон бўлиб, бино қадимий “Уч гумбаз” услубида бунёд этилган. Масжид қурилишида фақат сифатли пишиқ ғиштдан фойдаланилган. Ёғоч ишлатилмаган.
Ушбу масжид бугунги кунда Булунғур туманинг энг қадимни архитектура ёдгорлиги бўлиб туманимизнинг тарихида катта ахамиятга эга.

Алижон ШОКИРОВ