Туман статистика бўлимида Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори талаблари асосида ишларни ташкил қилиш учун 2018 йил давомида ўтказилиб келинаётган “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ҳамда давра суҳбатларида ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини кенг тушунтириш чораларини кўрилиб, Қонун талаблари асосида ишлар ташкил қилинган.
Жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли тижорат бўлган корхоналар томонидан ҳисоботлар тақдим этилмаганда ёки хато ва камчиликлар билан тақдим этилганда уларни бартараф этиш учун 30 кунлик муддат берган ҳолда огоҳлантириш хати чиқарилади.
2018 йил давомида берилган огоҳлантириш хати айнан ном(лар)и кўрсатилган ҳисобот шакл(лар)и бўйича 2019 йил 1 январига қадар кучда бўлади.
Агар, субъектга 2018 йил январь (ёки апрель) ойида тақдим этил(ма)ган
1-mehnat shakli давлат статистика ҳисоботидаги хатоликни бартараф этиш учун огоҳлантириш хати берилган бўлса, ушбу хат 2019 йил 1 январигача фақат мазкур тур ҳисоботи учун кучда бўлади.
1-mehnat shakli давлат статистика ҳисоботидаги хатоликни бартараф этиш учун огоҳлантириш хати берилган бўлса, ушбу хат 2019 йил 1 январигача фақат мазкур тур ҳисоботи учун кучда бўлади.
Бошқа турдаги ҳисоботлар бўйича хатоликка йўл қўйилган давр учун алоҳида огоҳлантириш берилади.
Шерқўзи БОТИРОВ,
туман статистика бўлими мутахассиси.