Ўлкамизда олтин куз ҳукм сурмоқда. Дов-дарахтлар, ўт-ўланлар сарғайиб, қуримоқда. Бу пайтда кўча-кўйда, аҳоли хонадонларида фуқаролар томонидан хазонлар йиғиштирилиб ёқиб юборилиши учраб туради. Бу эса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўғри келмайди. Шу сабабдан ҳам “Навбаҳор” ва “Меҳржон” маҳаллаларидаги фуқаролар, муассаса ва ташкилотлар ходимлари билан учрашув ўтказилиб, унда хазонларни ёқмаслик, балки йиғиштирилган хазонлар, хас-хашаклар ва тез ёнувчи чиқиндиларни махсус автомашиналарда белгиланган жойларга чиқариш ҳамда ҳамма вақт белгиланган ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўла амал қилишлари лозимлиги ҳақида фикрлар алмашилди.
Дилмурод ЖАББОРОВ,
туман ЁХБ бўлими катта инспектори,
лейтенант.