ХИЗМАТ ТУРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА
Туман Почта-алоқа тармоғининг ҳудудий бўлимлари ва шахобчаларида аҳолига почта хизмати кўрсатиш турлари сони ошиб бормоқда. Шу пайтгача ПАТ ходимлари аҳолига почта жўнатмалари, хат-хабарлар қабул қилиш ва жўнатиш, гавзе ва журналларга обуна қабул қилиш ва тарқатиш, бандерол ва посилкалар қабул қилиш ва жўнатиш каби хизматлар турлари билан шуғулланишган бўлишса, эндиликда хизмат кўрсатиш турлари бир неча баробарга ошди.
Жумладан, “Мунис” тизими орқали жисмоний ва юридик шахслардан табиий газ учун тўловлар, мол-мулк ва ер солиғи учун тўловлар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг гувоҳнома ҳужжатини олиш учун тўлов, ЎзР фуқаролик паспортини олиш учун тўловлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик жарималари ва зарари тўловлари каби ўнлаб турлар бўйича ҳам хизматлар кўрсатишмоқда.
Шунингдек, жорий йилдан бошлаб ҳайдовчиларга қулай бўлиши ҳамда ортиқча оворагарчиликлар ва вақт йўқотилишининг олдини олиш мақсадида туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий биносида туман ПАТга қарашли “Ишмонтўп” Алоқа бўлими бошлиғи А.Шаддаев томонидан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик, техник кўрикдан ўтиш ва техник суғурта полиси учун тўловлар қабул қилинмоқда.
Туман ПАТ томонидан ҳудудларда ҳозирча ана шундай шахобчалар 3 та бўлса, келгусида улар сонини 7 тага етказиш режага киритилган.
Муҳтарама МАМАДИЁРОВА.