Кредит шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 744-моддасига мувофиқ, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишда ифодаланадиган фуқаролик ҳуқуқий шартнома ҳисобланади.
Ушбу шартнома иштирокчилари шартномада белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажариши лозим. Мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда низо суд тартибида кўриб чиқилади.
Судга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят худудий бошқармаси даъвогар “М” банк манфаатида жавобгар – «Б.А» ҳусусий корхонаси ҳамда қўшимча жавобгар «Б.Ш» МЧЖга нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан жами 463 432 Евро кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни ипотека шартномасига асосан «Б.А» ҳусусий корхонасига кредит таъминоти учун тақдим этилган «Б.Ш» МЧЖга
тегишли бўлган қурилиш ости майдони 796.90 кв.м, фойдали майдони 796.90 кв.мдан иборат Савдо ва маиший хизмат биноси ҳамда гаровга қўйилган «Б.А» ҳусусий корхонасига тегишли бўлган ун тегирмонига қаратишни сўраган.
Қайд этилишича, «М» банкнинг мижози ҳисобланган «Б.А» ҳусусий корхонаси ўртасида кредит шартномаси имзоланган бўлиб, ушбу кредит шартномасига асосан, жавобгарга йиллик 10 % устама ҳақ тўлаш шарти билан Туркия давлатининг “YASAR GURUP IC VE DIS TIK LTD STI” компаниясида ишлаб чиқарилган ун (ун заводи) махсулотларини ишлаб чиқариш учун ускуналар сотиб олишга 12 (ўн икки) ойлик имтиёзли давр билан 48 (қирқ саккиз) ой муддатга 450 000 Евро миқдорида кредит ажратилган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси асосида олинган мажбуриятларини бажармасдан, шунингдек, берилган кредит маблағларини ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш графигига риоя қилмасдан мунтазам равишда бузиб келган. Қарздорлик юзасидан талабномалар юборилган, бундан ташқари, жавобгар оғзаки равишда ҳам огоҳлантирилган. Кредит шартномасининг 2.4.бандида, кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилган тақдирда муддатидан олдин ундириш белгиланган. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят худудий бошқармаси даъвогар «М» банк манфаатидадаъво аризаси билан мурожаат қилган.
Томонлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.4-банди биринчи қисми 5-хатбошисида, кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ва ундан ортиқ марта бузилиши ҳолларида банк томонидан судга мурожаат қилиш орқали кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорлигини ундириш чораларини кўриши назарда тутилган.
Шундай бўлса-да, жавобгар шартнома шартларига риоя қилмаслиги, тўловларни вақтида, гарафикда белгиланган муддатларда амалга оширмаганлиги натижасида қарздорлик юзага келган.
Жумладан, даъвогар томонидан тақдим этилган иш ҳужжатларида, 2020-2021 йил ҳолатини оладиган бўлсак, даъвогар томонидан берилган маълумотда, жавобгар 2020 йил июнь ойидан 2021 йил июль ойлари ҳамда 2021 йил ноябрь ойидан 2022 йил март ойигача бўлган муддатларда фоиз ва асосий қарзларини умуман тўламаганлиги, натижада кредит асосий қарзи ва фоиз қарздорликлари ойма-ой кўпайиб борганлиги маълум қилинган. Фақатгина 2021 йил август, сентябрь ва октябрь ойларида қисман тўловлар амалга оширилган.
Кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган қайтариш графигига кўра, 2022 йил 31 март ҳолатига жавобгарнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги 15 000 Еврони ҳамда муддати ўтган фоиз қарздорлиги 31 432 Еврони ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт; 738-моддасига кўра, Қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли; 744-моддасида қредит шартномаси бўйича бир тараф - «Банк» ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди 3-хатбошида, кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд иш ҳужжатларини атрофлича текшириб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, кредит қарздорлиги ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабли, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар «Б.А» ҳусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар «М» банк фойдасига 432 000 евро асосий кредит қарзи(шундан 12 000 евро муддати ўтган асосий кредит қарзи)ни, 31 432 евро муддати ўтган фоиз қарздорлигини, жами 463 432 еврони ундириш, ундирувни «Б.Ш» МЧЖга тегишли бўлган Савдо ва маиший хизмат биноси ҳамда гаровга қўйилган «А.А» ҳусусий корхонасига тегишли бўлган 2018 йилда Туркия давлатида ишлаб чиқарилган ун ишлаб чиқариш тегирмонигақаратиш тўғрисида хулосага келган.
Шу билан бирга, жавобгар «Б.А» ҳусусий корхонаси ҳисобидан иш судда кўрилганлиги учун Республика бюджетига 117 350 341,5 сўм давлат божи ундириш белгиланган.

Навбаҳор ТУРСУНОВА,
Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси.
Ислом ЯХЁЕВ,
Жомбой туманлараро иқтисодий судининг судья ёрдамчиси.