Бугунги глобаллашув шароитида ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг тадбиркорликка бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олди олиш муҳим ўрин тутади. Жумладан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, шунингдек, қишлоқ жойларидаги ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, мамлакатимиздаги иқтисодий-ижтимоий ўзгаришларда чуқур билимли, юксак савияли, мустақил фикрлайдиган ёшларнинг бу борадаги иштирокини таъминлаш бугунги кундаги асосий вазифалардан ҳисобланади.Бу каби долзарб вазифаларни ҳал этишда Президентимизнинг "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошида "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма томонидан касб-ҳунар коллежларидаги битирувчилар ва уюшмаган ёшларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва малакаларини ошириш кўламини янада кенгайтириш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига тўғри йўналиш берувчи тизимни ташкил этиш ва шу орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларни тадбиркорлик фаолиятга кенг жалб этиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, "Yoshlar - kelajagimiz " жамғармаси томонидан 2018 йил давомида жами 33 та тадбирлар ташкил этилиб, тадбирларга 1105нафар ёшлар иштирок этди.
Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали 20 нафар қўллаб-қувватланганлиги туфайли улар ўз фаолиятларини бошлашди. Шунинг эвазига бугунги кунда 50 нафар ёшлар доимий иш ўринларига эга бўлишди.. Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги бизнес-режаларига 2 миллиард 169 миллион сўммиқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.
Амалга оширилаётган бу каби ишлар малакатимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуришдек стратегик мақсадни амалга оширишда ёшларга оид давлат сиёсати дастури ижросини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Миркомил КАРИМОВ,
“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси
туман бўлими бош мутахассиси.