Туман марказидаги Хотира хиёбонида 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида барча умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбиячи ва тарбияланувчилари фаол қатнашди. Тадбирда мактаб ўқувчилари ҳамда МТМ тарбияланувчилари ўзларининг бадиий чиқишлари ҳамда эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саҳна кўринишларини намойиш этишди. Шунингдек, китоблар, кўргазмали қуроллар, либослар ва миллий қадриятлар акс эттирилган миллий ўйинчоқлар кўргазмаси ҳам бўлди.
- Тўгарак аъзоларимиз ўзлари тайёрлаган учувчи самолёт модели, судралиб юрувчи ҳайвонларнинг ҳаракатланувчи ва чанг ютгичнинг кичик кўринишини тақдим этишди, - дейди “Баркамол авлод” болалар маркази услубчиси Т.Ўсаров. - Бу каби ясалган буюмлар кўпгина мактаб ўқувчиларида қизиқиш уйғотди.
- Тарбияланувчи қизалоқларимиз саҳнага чиқиш учун алоҳида тайёргарлик кўриб келишган, - дейди 3-МТМ мудираси Муқаддас Ашурова. - Улар миллий рақс иро этишди ҳамда шеър айтишиб, шу кунгача ўрганганларини барчанинг эътиборига ҳавола қилишди.
Воҳид ЎРОЗАЛИЕВ.