Фозил Йўлдош ўғлинг жахон сайқали,
Сўзларидан чақнаб турар мангу нур.
Нақ марказда қад ростлади ҳайкали,
Улуғ элсан, Булунғур, тарихинг зўр.
Хосият БОБОМУРОДОВА.
Сўзларидан чақнаб турар мангу нур.
Нақ марказда қад ростлади ҳайкали,
Улуғ элсан, Булунғур, тарихинг зўр.
Хосият БОБОМУРОДОВА.
БУЛУНҒУР ТАРИХИГА БИР НАЗАР
Халқимизда "Тарихий хотирасиз келажак йўқ", деган нақл бор. Дархақиқат, тарихимизга, ўтмишимизга қанчалик кўп мурожаат қилсак, буюк аждодларимизнинг бой ижодий-маданий меросларини янада мукаммалроқ ўргансак бугунги кунда қўлга киритаётган ютуқларимизнинг салмоғини бунданда теранроқ англаймиз. Миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, анъаналаримизнинг мазмун-моҳиятини келажагимиз бунёдкорлари бўлмиш ёшларимиз қалбларига сингдиришга, уларни она-Ватанимизга садоқат, тарихимизга чексиз хурмат, ватанпарварлик, миллатсеварлик руҳида тарбиялашга ҳар қачонгиданда кўпрок ҳаракат қиламиз. Шу ўринда Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами олдидан яна бир бор туманимизнинг ташкил этилиши, бой тарихий, қадимий ўтмиши, бугунги нурафшон, порлоқ куни хақида фикр юритишни лозим топдик...
Юқоридаги мисраларда таъкидланганидек, Булунғурнинг тарихи ҳам ўзига хослиги билан алоҳида ажралиб туради. Туманимизнинг "Эрганакли" маҳалласи "Болғали" қишлоғи ҳудудида жойлашган Хўжа Ҳофиз Меросий қадамжоси ва ундан 200-250 метр оралиқ масофадаги буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур қурдирган Шероз ҳарбий қальаси йирик, нодир маданий мерос объектларидан бири ҳисобланади. Шероз ҳарбий қалъасида ҳозирга қадар қазишма- қидирув ишлари олиб бориляпти.
Ҳамюртимиз, Ўзбекистон География жамияти аъзоси, фидоий инсон Сафарали Жалиловнинг Шероз қалъаси, Булунғур тарихи бўйича олиб борган кўпйиллик самарали изланишлари ҳам алоҳида таҳсинга лойиқдир. Ундаги манбалардан, яъни Ибн Арабшохнинг "Амир Темур тарихи" китобидан қуйидаги аниқ фактлар келтирилади: "Амир Темур 1393 йил 22 августдан, то 1396 йил 18 июлгача Султон Аҳмадга қарши бўлган уч йиллик урушни тугатиб, ўз мамлакати - Самарқандга қайтади. Кейин Темур Самарқанддан унинг этакларига чиқиб, теварак-атрофларида бир ердан иккинчи ерга кўчиб юради. У Самарқанд атрофида бир қанча жойлар (Султония, Шероз, Боғдод, Дамашқ ва Миср номи билан аталган қишлоқлар) қуриб, уларни юқоридаги сингари дунёдаги улуғ ва пойтахт шаҳарлар номи билан атайди". Кейин бу воқеаларни бошқа тарихий китоблар "солномаси"га таққослаганимиздаунинг 1397 йил март ойидан 1398 йил апрелгача бўлган оралиқ эканини кўрсатди. Шундан сўнг, Шероз қалъаси мўғул босқини даврида вайрон қилинган Бузмажон қишлоғи ўрнида 1397 йил март ойидан бошлаб қурилган экан, деб айтишимизга асос бўлди. Энг асосийси, биз Булун-ғурликлар энди "Бизда 1397 йил Амир Темур томонидан бунёд этилган Шероз қалъаси бор", деб бемалол мағрурланишимиз мумкин. (Изоҳ - С.Ж. ники). Узоқ йиллардан буён "Хўжа Хофиз Меросий" деб номланиб келинаётган ушбу қадамжо - Шероз қалъасининг тарихи кейинги йилларда кенг ва атрофлича ўрганилмоқда.
Кўплаб тарихий китобларда, манбаларда ҳам Боркат (Булунғурнинг тарихий номи) - Булунғур шаҳрининг 3000 ёшдалиги ҳақида илмий жиҳатдан исботланган аниқ факт-лар келтирилади. Жумладан, Мирзо Улуғбекнинг "Тўрт улус тарихи" китоби ( Т., 1994 й. 347-бет) да "Шероз қалъаси - Самарқанднинг шарқ тарафида, ундан 4 фарсаҳ (32 км.) нарида жойлашган Бузмажан қишлоғи ўрнида Амир Темур томонидан бунёд қилинган"лиги айтилади. Тарихчи олим Б. Аҳмедов ҳам ўзининг"Амир Темур" номли китобида ҳудди шундай фикрни билдиради. Яъни, "Шеъроз - шу туман маркази. Самарқанднинг шарқида, ундан тўрт фарсаҳ (32 км.) масофада жойлашган шаҳарча", деб изоҳлаган. Боркат ҳақидаги дастлабки маълумотлар Х асрда яшаган араб сайёҳи ибн Хавкалнинг "Китоб сурат ал-ард"("Ернинг сурати"китоби Т., 2011, 210-бет) да ҳам келтириб ўтилган. Бундан ташқари таниқли ёзувчимиз Пиримқул Қодировнинг тарихий мавзудаги "Бобурнома" романида ҳам "Шероз қалъаси", "Булунғур қўрғони", "Булунғур қўриғи", каби жумлаларнинг келтирилганлиги туманимиз тарихининг қадимий манбаларга бойлигидан далолат беради. (Ушбу маълумотлар географ С.Жалиловнинг "Булунғур ҳаёти" рўзномаси, 2021 йил 21 апрель сонидаги "Боркат - Булунғур шаҳри 3000 ёшда" мақоласидан олинди). Шунингдек, Булунғур шаҳри XVIII-асрнинг иккинчи ярмидан сўнг Чор Россияси амалдорларининг хоҳиш-иродаларига кўра "Ростовцево", кейинчалик "Красногвардейск", деб номланганлигини ҳам таъкидлаб ўтишни жоиз, деб билдик.
Манбаларда таъкидланишича, Булунғур туманида Ўрта асрларда хонларнинг "Бедана қўриғи", деб аталувчи дам оладиган жойи бўлган. Ёзувчи Пиримкул Қодировнинг "Бобурнома" асарини ўқир экансиз, унда "Шероз қалъаси", "Бедана қўрғони", "Бедана қўриғи" каби сўз бирикмалари ишлатилганлигининг гувоҳи бўласиз. Бу бежиз эмас, албатта. 1451 йилда Булунғур тумани ҳудудида Самарқанд ҳукмдори Мирзо Абдулло билан Абу Саидқўшинлари ўртасида шиддатли жанг бўлган. Жангда Мирзо Абдулло қўшинлари енгилгач, Абу Саид Самарқанд тахтини эгаллаган.
Хўжа Ҳофиз Меросий ҳақида маълумот: У XV асрнинг иккинчи ярми, XVI асрнинг биринчи ярмида яшаб, ижтимоий-диний ва маданий, адабий соҳаларда ҳам фаолият кўрсатган машҳур шоир, хаттот, диний давлат арбоби бўлиб, "Қуръони карим"ни етти хил қироатда ўқий олган дунёдаги етти алломалардан бирисаналган. Хўжа Ҳофиз Меъросий Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланаётган тарихий манбааларига кўра 1475 йил 25 сентябрда Булунғур тумани ҳудудидаги Болғали қишлоғида таваллуд топган. Мадрасаларда таҳсил олган. Ўша даврнинг Султони бўлган Убайдуллахон хизматига кириб, бош муфтий даражасигача кўтарилган. Султон Убайдуллахон Шайбонийхоннинг иниси бўлиб Туркистонда туғилган. Хўжа Ҳофиз Меросий 1528 йил 26 октябрда Эроннинг Машхад шаҳрида вафот этади. Васиятига кўра ўлимидан 6 ойдан кейин Султон Убайдуллахон фармонига кўра жасади Булунғур туманига олиб келиб кўмилган. Хўжа Ҳофиз Меросий қаламига мансуб бўлган, ҳали тўлиқ ўрганилмаган девонлар ва шеьрий асарлар Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланмокда. Бу асарларни ўрганиб, таржима килиб, келажак авлодларга етказишмуҳим вазифа саналади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармасининг 2010 йил 14 сентябрдаги буйруғи ва шу бошқарма эксперт гуруҳининг 2010 йил 20 августдаги хулосасига кўра "Хўжа Ҳофиз Меросий" номи билан боғлиқ, тарихий жой маданий мерос объектларининг "Диққатга сазовор" жойлар тоифасига олинди ва маҳаллий маданий мерос объектлари кадастр рўйхатига киритилди.Бундан ташқари, зиёратгоҳ ҳудудида 20 сотихга яқин майдонда шифобахш қум бўлиб бу ерга ёз ойларида туман ҳудудидаги қишлоқлардан, қўшни туманлардан, қолаверса Жиззах вилоятидан бел, оёқ оғриқ, бўғин касалликларига чалинганбеморлар ташриф этишиб, шифо топишаяпти.
Булунғур тумани мамлакатимиздаги энг қадимий ва йирик туманлардан бири ҳисобланади. Табиати мусаффо, ҳавоси тоза, суви мазали, туманнинг чор-атрофи Туркистон тоғ тизмалари ҳамда Ғўбдин тоғи билан қуршалган. Ўз табиий иқлими, географик жойлашуви, транспорт коммуникацияси бўйичақулай имкониятларга эгалиги ва ҳудуди асосан боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, картошкачиликкаихтисослаштирилганлиги туманимизга ўзгача салобат, кўркамлик ҳамда бетакрор чирой бахш этади. Туманнинг қоқмарказидан оқиб ўтадиган "Булунғур" ариғи ва унинг бўйидаги "Қизил китоб"га киритилган 50 га яқин каттаю-кичик булоқлар нафақат туман қолаверса, вилоят кўрки ҳисобланади. "Булунғур" ариғи тўғрисида 2 та ривоят бор. Биринчиси "Булунғур" сўзи мўғулча "Булуғар", яъни, "лойқа сув", деган маънони англатса, иккинчи ривоятда "Бурулғур" сўзидан олдинган дейилади. Чунки "Булунғур" ариғи Зарафшон водийсидаги энг қадимги ариқлардан бири бўлиб, бошланишидан охригача 90 км.лик масофа бўлиб бурилиб-бурилиб оқади. Шунинг учун ариқнинг номи "Бурулғур" сўзидан олингани хақиқатга яқинроқ бўлса керак, деб ўйлаймиз. Самарқанд билан Жиззах чегарасидаги халқ орасида "Висший точка"ибораси билан машхур бўлган "Юқори нуқта" ҳудудининг сир-синоатларига нафақат ҳамюртларимиз, ҳатто хорижлик сайёҳлар ҳам хайратда қолишади. "Юқори нуқта" мамлакатимиздаги энг баланд, тарихий жой ҳисобланиб бу ерда бир кунда тўрт фаслнинг ўзига хос табиати, манзаралари акс этиб туришига ҳам гувоҳ бўласиз. Қадимдан "Ғўбдин", "Фозил Йўлдош" номли, "Мингчинор", "Ўзбекистон" хўжаликлари ҳудудидан қишин-ёзин эсиб ўтадиган "Илон ўтди" шамоли танга роҳат бахш этиш баробарида туман табиатини мўътадиллаштириб туради, десак муболаға бўлмайди. Ер юзаси текислик, иқлими континентал, қуруқ иқлим. Вегетация даври 210-230 кун. Туман ҳудудидан "Булунғур", Янгибеш, Қораариқ, Қорасув, Полвонариқ, Туятортар, Оқтепа, Оқариқ каби ариқлар, каналлар оқиб ўтади. Ери қумлоқ ва бўз тупроқлардан иборат, тўқайзорлари бор. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, чия-бўри, тулки, илонлар ҳамда қуён, бўрсиқ, паррандалардан тустовуқ, каклик, беданалар яшайди.
Бу замин лабзи ҳалол, қалби булоқ сувидек тоза, меҳнаткаш, меҳмондўст, асл соҳибкорлар, боғбонлар, сабзавоткорлар, бир сўз билан айтганда миришкор дехқонлар юртидир. Шунингдек, туман меҳнаткашларинингқишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича ҳам жуда катта имкониятларга, тажрибага, деҳқончилик маданиятига эга эканлиги туман салоҳиятини янада оширади.

ФОЗИЛ ЙЎЛДОШ ЎҒЛИНИНГ 150 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИ ОЛДИДАН
Қўлга оддий дўмбира олиб,
Ўлан айтиб довриқлар солиб,
Бахши ўтди мағрур ва ғолиб,
Фозил Йўлдош дейдилар уни.
Рустам БЕРДИАЛИЕВ.
Ўлан айтиб довриқлар солиб,
Бахши ўтди мағрур ва ғолиб,
Фозил Йўлдош дейдилар уни.
Рустам БЕРДИАЛИЕВ.
Яқинда бахши шоир, буюк оқин Фозил Йўлдошўғлининг 150 йиллик юбилейи Республикамиз миқёсида кенг нишонланади. Фозил Йўлдош ўғли 1872 йилда Лойқа қишлоғида туғилган. Шоирнинг отаси Йўлдош ака оддий қишлоқ фуқароси, дехқончилик иши билан машғул киши бўлган. Булунғур достончилик мактабининг буюк намоёндаларидан бири бўлган Фозил шоир 40 дан ортиқ достонларнинг асл вариантини ёддан куйлаган. Достонларининг гултожи бўлмиш "Алпомиш" ЮНЕСКОнинг тарихий мерос объектлари рўйхатига киритилгани бахши шоирнинг нечоғли буюк тарихий бир шахс, туғма оқин эканлигидан далолатдир. У ўзининг достон ва термаларида халқни мардликка чақиради, дўстликни улуғлайди, меҳнат, ҳунар ва маърифатни, меҳр- оқибатни завқ-шавқ билан куйлайди. Она-Ватанга, халққа жонкуяр, ота-онага меҳрибон бўлишни улуғлайди. Унинг "Назар ва Оқбўтабек", "Зулфизар билан Аваз", "Юсуф билан Аҳмад", "Интизор", "Очилдов""Муродхон", "Алпомиш", "Ёдгор", "Ширин билан Шакар", "Рустамхон", "Маликаи айёр","Балогардон", "Муродхон", "Фарход ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Мўлла Ғойиб", "Гўрўғлининг Авазни олиб келиши", "Жахонгир", "Маматкарим полвон", "Машриқо" , "Нурали", "Ошиқ Ғариб", "Раъно ва Сухангул", "Рустамхон", "Лайли ва Мажнун", "Авазхон", "Кунларим", "Зевархон", "Тўлғоной" каби 40 дан ортиқ достонларида олийжаноблик, инсонпарварлик идеаллари, халқнинг умид ва орзулари бадиий образлар орқали ўта жонли тасвирлаб берилади. Шоир ўзи яшаган замонни ўткир кўз ва теран зеҳн билан кузатиб боради. Шу боис бўлса керак, асарлари бахши шоир ижодида сермаҳсуллиги, фалсафий мушоҳадаларга ўта бойлиги, воқеа ва ҳодисаларнинг реал, хаққоний тарзда акс эттирилиши, давр руҳига ҳамоҳанглиги билан алоҳида ажралиб туради. Биргина 1937 йилнинг ўзида шоирнинг 9 та достони ёзиб олинади.
Собиқ Совет ҳукумати Фозил шоирнинг хизматларини юксак тақдирлайди. Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига асосан, Фозил шоир 1928 йилда умрбод бериладиган пенсия билан таъмин этилади, Собиқ СССР Олий Совети Президиуми Фозил Йўлдош ўғлини кўп йиллик самарали ижодий хизматлари учун Ленин ордени билан мукофотлаган эди. Ўз халқининг севимли оқини, бахши-шоир Фозил Йўлдош ўғли 1955 йил 17 мартда вафот этади.
Юбилей олдидан туманимизда айни шу кунларда кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришишлари олиб борилмоқда. Булунғур шаҳридаги Фозил Йўлдошўғлининг хиёбонини тўлиқ қайта таъмирлаш, атрофини янгитемир панжаралар билан ўраш, хиёбон ҳудуди ҳамда атрофига тун чироқлари ўрнатиш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди. "Сохибкор" маҳалласи ҳудудидаги 1990-йили қурилган Фозил Йўлдош ўғлининг уй музейи замон талаблари даражасида янгитдан қайта қуриляпти. Юбилей тантаналари бўлиб ўтадиган Болғали қишлоғидаги Хўжа Хофиз Меросий зиёратгоҳи ҳудудидаги Шеъроз қалъасида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам ниҳоясига етай деб қолди.Бундан ташқари, "Бедана" маҳалласи ҳудудидаги "Ғиштли ота" қабристони ҳудудида қурилаётганшарқона, гумбазли янги 1500 ўринлик ҳашаматли жоъме масжидида ҳам сўнгги пардозлаш ишлари олиб бориляпти. Масжид ҳам юбилей кунлари арафасида ишга туширилади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бахши шоир Фозил Йўлдош ўғли 1955 йили вафот этганидан сўнг собиқ туман партия ташкилоти (ҳозирги туман хокимияти) биноси ёнидаги маданият ва истироҳат боғига дафн этилиб, ёдгорлик лавҳалари битилган қабр тоши ўрнатилган. Қабр атрофи, яъни 0,5 сотих жой ярим метр баландликдаги темир занжирли тўсиқлар билан ўралиб, гуллар экилган. Ўша пайтлари бу жой туман марказидаги энг сўлим, дов-дарахтли, салқин жойлардан бўлиб доимо бу ерга дам олувчилар, меҳмонлар келиб туришган. Қабрни зиёрат қилишиб, дуои-фотиҳалар ўқишган.
1970-йилларнинг бошида Булунғур шаҳар марказидаги ҳозирги Фозил Йўлдош ўғли хиёбони ташкил этилиб, 1976 йили куз ойларида мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли хужжатлар тайёрлангач бахши шоирнинг қабри ўша жойга кўчирилган эди. Кўп ўтмай хиёбоннинг бош қисмида, яъни, чап томонда жойлашган "Дилором" чойхонасининг ўнг томонидаги катта залида бахши шоирнинг уй музейи ташкил этилади. Хиёбон тўрига унинг ҳайкали ўрнатилади. 1970-йилларнинг охрида чойхона ёниб кетади. Жумладан янги ташкил этилган бахши шоирнинг уй-музейи ҳам ёниб барча музей экспонатлари нобуд бўлади.
Бугунга келиб хиёбоннинг ён атрофида юзага келган тартибсизликлар, енгил автоуловларнинг тирбандлиги, савдо расталарининг бетартиб равишда жойлашганлиги туфайли шоирнинг қабри яна ташландиқ ҳолатга келиб қолганди. Кўп сонли нуронийлар, оқсоқоллар ҳамда туман фаолларининг қабрни "Бедана" маҳалласи ҳудудидаги "Ғиштли ота" қабристонига кўчириш борасидаги таклифлари инобатга олиниб, тегишли ҳужжатлар тайёрланди. Яқин қариндошларининг розилиги олинди. Шундан сўнг шоир қабри "Ғиштли ота" қабристонига қайта кўчирилди. Қабрни кўчириш ишларида вилоят Археология илмий-текшириш институти антрапологлари, комиссия аъзолари, эскперт шифокорлар, бахши шоирнинг қариндошлари, неваралари иштирок этишди. Айни пайтда қабр устига ёдгорлик лавҳалари битилган қабр тоши ўрнатиш, шунингдек мақбара қурилиши ишлари ниҳоясига етказиляпти. Имом-хатибларимизнинг таъкидлашларича, тарихий манбаларда ҳам нафақат оддий фуқаролар қолаверса, ҳатто айрим Пайғамбарларимизнинг, буюк алломаларимизнинг ҳам қабрлари давр тақозоси билан бир давлатдан иккинчи давлатга ёки бир шаҳардан иккинчи бир шаҳарга кўчирилиши ҳоллари бўлган экан. Давр тақозоси ёки табиий офатлар туфайли юз берадиган бундай лозиматли ишларга диний томондан ҳеч қандай моънелик кўрсатилмас экан. Шу тариқа шоирнинг қабри "Ғиштли ота" қабристонида абадий қўним топди. Айни шу кунларда "Бедана" маҳалласидаги "Ғиштли ота", "Хўжамазгил" маҳалласи ҳудудидаги "Хўжамазгил ота" каби зиёратгоҳларда, Булунғур шаҳридаги Хотира майдонида ҳам кенг кўламли таъмирлаш-тиклаш, ободонлаштириш ишлариолиб бориляпти.
Бундан ташқари, туманимизда Фозил Йўлдош ўғлиуй музейини ноёб ва нодир экспонатлар билан бойитиш, унинг ҳаёти ва ижодига оид турли хил тарихий қимматга эга бўлган хужжатларни, қўлёзмаларни, фотосуратларни тўплаш ишлари давом эттирилмоқда. Шунингдек, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида бу қутлуғ сана олдидан шоирнинг ҳаёти ва ижоди, бой тарихий меросига бағишланган турли хил адабий-бадиий кечалар, китобхонлар конференциялари, таниқли адиблар, шоирлар биланучрашувлар ўтказилмоқда.

ЭЪТИРОФ
Янги йил арафасида туманимизга Самандар Астонов ҳоким этиб тайинланди. Ҳоким иш фаолиятини знг аввало туман фаоллари, фахрийлари, раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, очиқча мулоқот қилишдан бошлади ва: "Қандай қилиб бўлмасин биринчи галда туман иқтисодиётини кўтариш керак", деган қатъий хулосага келди. Бу борада чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. Ишни комплекс тарзда ташкил этиб, тумандаги мавжуд хўжаликлар, корхона ва ташкилотлар, МЧЖлар фаолияти билан яқиндан танишишдан, энг муҳими, тумандаги барча секторларнинг ишини давримизнинг юксак талаблари даражасида ташкил этишдан бошлади. Иқтисодий жиҳатдан ночор хўжаликлар ҳамда корхоналарнинг қолоқликка тушиб қолиш сабабларини кенг ва атрофлича ўрганди. Уларнинг иқтисодиётини юксалтириш чора-тадбирларини кўрди. Ҳар бир соҳанинг етук мутахассислари, билимдонлари, олим-агрономлар, қолаверса, фахрийлар билан учрашиб боришни кундалик иш фаолиятининг асосий мезони деб билди. Ижтимоий соҳа объект-ларида, мактабларда, мактабгача таълим муассасаларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини назорат қилиб бориш ҳоким кундалик иш фаолиятининг диққат марказида бўлди. Самандар Мустафоқулович иш жараёнида Булунғур ҳудуди, халқимиз ҳаёти, турмуши, қолаверса булунғурликларнинг ўзига хос яшаш тарзи, характерлари, феъл-атворларини кенг ва атрофлича ўрганар экан, "Булунғурликлар бағри кенг, қалби тоза, меҳнатсевар инсонлардир", деган қатъий хулосага келди. Ўз навбатида булунғурликлар ҳам бу таърифга ҳақиқий муносиб эканликларини амалда ўзларининг ҳалол, фидокорона меҳнатлари билан исботлашди. Ишлар жадал тус ола бошлади. Бир сўз билан айтганда, туман халқи ҳоким бошчилигида ўз келажагини, тараққиёт йўлини қатъий белгилаб олиб, бу эзгу мақсадларини амалга ошириш учун астойдил бел боғлашди. "Интилганга толе ёр", деганларидек, эзгу мақсад йўлида қисқа фурсат ичида қилинаётган бу саъй-ҳаракатлар, қолаверса, халқимиз ибораси билан айтганда, "ҳокимнмнг кечаю-кундуз тиним билмай елиб-югуришлари" бирин-кетин ўз самарасини бера бошлади.
- Тўғрисини айтсам, юқорида қайд этилганидек, тарихи минг йилликларга бориб тақаладиган, энг қадимий, кўҳна, йирик бу туманга ҳоким этиб тайинланаман, деб ҳеч ўйламагандим, - дейди биз билан суҳбатда Самандар Мустофақулович. - Биринчи ҳосилимиз бўлган пилла, ғалла етиштириш бўйича давлат буюртмаларимизни ортиғи билан уддаладик. Мақсадим битта, бу вазифада қанча муддат ишлашимдан қатъий назар, Булунғур халқига ҳалол ва садоқат билан хизмат қилиш, имкон даражасида туман иқтисодиётини кўтаришдир. Бу борада менга нисбатан халқимизда ҳеч қандай шубҳа-гумон бўлиши мумкин эмас. Тўйга тўёна билан, деганларидек олдимизда эшик қоқиб турган Мустақиллигимизнинг 31 йиллик юбилейини муносиб тарзда нишонлашдек қутлуғ режаларимизни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Қолаверса, яқинда туманимизда бахши-шоир Фозил Йўлдош ўғлининг 150 йиллик юбилейини ўтказиш ҳам ҳоким сифатида менинг, туманимиз халқининг зиммасида эканлигидан беҳад қувончдаман. Айни шу кунларда, юқорида алоҳида қайд этиб ўтилганидек, бу қутлуғ айёмларни юксак савияда ўтказиш чора-тадбирларини кўраяпмиз. Туман халқини, фаолларимизни, нуронийларимизни, ёшларимизни, қолаверса кўп сонли газетхонларимиизни яқинлашиб келаётган қўшалоқ юбилейлар билан чин қалбимдан қутлаб қоламан.
Ҳа, ўз салоҳияти, мавқеи, ўзига хос табиати билан Республикамиз туманлари ўртасида йўлчи юлдуздек порлаб турган Булунғур туманива булунғурликлар билан ҳақли равишда фахрлансак арзийди.

Холбой ҚОСИМОВ,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.