Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик Кенгашининг 2018 йил 28 ноябрдаги йиғилишида мудофаа ишлари бошқарма ва бўлимларини тубдан ислоҳ қилиш, 2019-2020 йилларда ҳарбий секторни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Чақирилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида туман Мудофаа ишлари бўлимини замонавий типдаги лойиҳа асосида туман марказий касалхонаси ва кўптармоқли поликлиника яқинига қуриш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 11 январ кунида Самарқанд вилоятига ташрифи вақтида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун саралаб олинган чақирилувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор бериш кераклигини таъкидлаб ўтди.
2019 йилги чақирувда муддатли ҳарбий хизматга саралаб олинган чақирилувчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига жўнатиш билан бирга чақирилувчиларнинг бандлигини таъминлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва билим савиясини янада орттириш мақсадида;
- туман Ички ишлар бўлими орқали ҳар бир чақирилувчи яшаш манзили бўйича жамоат тартибини сақлашда ва жиноятчиликнинг олдини олиш тадбирларида фаол иштирок этиш учун участка инспектори ва унинг муовунига бириктирилди.
- ҳар бир чақирилувчининг яшаш манзили бўйича маҳаллада, туманимизда бўлаётган ободонлаштириш ва бошқа тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролари йиғинлари ходимларига ва фаолларига бириктирилди.
- Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши орқали ҳар бир чақирилувчи яшаш манзили бўйича касб-ҳунар коллежи ва умумтаълим мактабларида тарих фани ўқитувчиларидан буюк аждодларимиз тарихини чуқур ўрганиш учун ёшлар етакчиларга бириктирилди.
Юқорида номи зикр этилган ташкилот раҳбарлари томонидан ҳар бир муддатли ҳарбий хизматга кетаётган чақирилувчи бўйича тавсифнома (характеристика) берилади. Тавсифномага чақирилувчининг шу вақт мобайнида эришган ютуқ ва камчиликлари ёзилади. Тавсифнома чақирилувчининг шахсий жилдига тикилиб, ҳарбий хизматни ўташ манзили бўйича юборилади ва муддатли ҳарбий хизматни ўташда, шартнома асосида ҳарбий хизматни давом эттиришда ва тавсиянома олишда инобатга олинади.
М.ТЎЙЧИЕВ,
туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи.