13 апрель куни туман Марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази туман Халқ театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган АлижонИсоқовнинг “Эҳ... бу телба дунё” номли комедияли спектакл намойиш этилди. Комедияли спектаклда бугунги кунда жамиятимизда учраб турадиган баъзи иллатлар комик тарзда очиб ташланган. Спектаклда театр актёрларидан Алижон Исоқов, Обид Пардаев, Наримон Ражабов, Достон Муродов ва Фахриддин Гулмуратовлар ролларни маҳорат билан ижро этишиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлишди. Томоша зали туманимиздаги маданиятга ошуфта қалблар, маданиятни хуш кўрадиган кишилар билан лиқ тўлди. Томошабинлар намойиш этилган спектаклдан олам-олам таассуротлар билан қайтишди. Биз ҳам туман Халқ театри жамоасига бундан кейинги ижодларига ривож тилаб қоламиз.
Тўлқин НУРАЛИЕВ.